Google Chrome’да жонга тегувчи билдиришномаларни буткул ўчириб қўямиз

  •   DiMaX
  •  4236
  •  07.02.2020 13:53

Google Chrome’да жонга тегувчи билдиришномаларни буткул ўчириб қўямиз

Бирор сайтга киришингиз билан дарҳол унинг янгиликларига обуна бўлиб туришни тавсия этувчи билдиришнома чиқавериб безор қилиб юборади. Google Chrome браузерининг сўнгги – 80-версиясида энди шуни биттада чеклаб қўйиш имкони туғилди.

ЎҚИНГ: Google Chrome’даги бешта махфий имкониятни фаоллаштирамиз

Билдиришномаларни бекор қилиш функцияси ҳозирча тест режимида ишлаяпти, шу боис Chrome созламалар менюсидан уни топа олмайсиз. Бу ерда браузернинг экспериментал опцияларини фаоллаштириш имкони бизга ёрдамга келади.

Аввало, браузерингиз Chrome 80 версиясигача янгиланганига ишонч ҳосил қилишингиз (бўлмаса – янгилаб олишингиз) керак. Бунинг учун «Настройки» → «О браузере Chrome» бўлимига ўтасиз; шу ерда браузернинг версиясини кўришингиз ва зарурат бўлса янгилашингиз мумкин:

Google Chrome’ни янгилаб олганингиздан сўнг қуйидагиларни бажарасиз:

  • Манзил қаторига chrome://flags/#quiet-messages-prompts деб ёзасиз (ёки шу ердан нусхалаб олиб ташлайсиз) ва «Enter»ни босасиз.
  • Очилган экспериментал функциялар саҳфасида «Quieter notification permission prompts» бандини топиб, унинг ҳолатини «Enabled»га ўзгартирасиз.

  • Браузерни ўчириб-ёқасиз.

ЎҚИНГ: Google Chrome’ни саҳифаларни бир зумдаёқ очишга мажбурлаймиз

Шундан сўнг Chrome’нинг созламалари – «Настройки»ни очиб, пастигача варақлаб бориб, қўшимча созламалар учун «Дополнительные» тугмачасини босасиз. Очилган «Конфиденциальность и безопасность» бўлимидаги «Настройки сайта» ва «Уведомления» қисмига ўтсангиз, бизга керакли функцияни бошқарувчи қуйидаги менюни кўрасиз:

Мана шу ердаги переключателни чапга сурсангиз бас – энди сайтлардан билдиришнома умуман келмайди!

Мазкур функция ҳали Google Chrome’нинг кейинги версияларида стандарт тарзда тақдим этилса керак, ҳозирча эса мана шу усулда фойдаланиб турамиз.

ЎҚИНГ: Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!