Энди бошқа тариф режасига ўтганда дақиқа, SMS ва мегабайтларингиз куймайди!

  •   DiMaX
  •  971
  •  21.10.2020 12:39

Энди бошқа тариф режасига ўтганда дақиқа, SMS ва мегабайтларингиз куймайди!

Яқиндагина биз Mobiuz компаниясининг иккита – янги акция хусусидаги ҳамда битта хизматнинг арзонлашуви ҳақидаги хабарларини эълон қилган эдик. Энди эса мазкур уяли алоқа оператори ўз абонентлари учун яна бир хушхабар улашди.

ЎҚИНГ: Ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режаси ҳам чиқди!

Компания расмий сайтидаги хабарга кўра, 30 октябрдан бошлаб айрим тариф режаларига ўтилганда, аввалги тариф режасига киритилган, фойдаланилмаган дақиқа, SMS ва мегабайтлар кейинги даврга ўтказилади ҳамда жорий тариф режасига киритилган тўпламлар билан қўшилади!

Ўтилганида лимитлар куймайдиган тариф режалари эса қуйидагилардир: «Mobi 20», «Mobi 30», «Mobi 40», «Mobi 50», «Mobi 70», «Mobi 90», «Mobi 110», «Mobi 150», «Mobi 50 Yillik», «Mobi 70 Yillik», «Mobi 90 Yillik», «Mobi 110 Yillik», «Mobi 150 Yillik», «GAP yo‘q», «GAP yo‘q Pro», «Chilla Lite», «Yorqin», «Yorqin Yillik», «Terminal».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошқа бир мобил алоқа операторида ҳам бошқа тариф режасига ўтганда мегабайтлар куймайдиган бўлган эди.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа компаниялари 1 ноябрдан янгича яшай бошлайдилар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!