Селфи-камераси корпус ичидан чиқувчи илк Samsung смартфони – Galaxy A90 суратларда!

  •   DiMaX
  •  2258
  •  04.02.2019 08:44

Селфи-камераси корпус ичидан чиқувчи илк Samsung смартфони – Galaxy A90 суратларда!

Samsung компанияси энг арзон Galaxy M туркумидаги биринчи смартфонларини тақдим этди. Энди эса намойиш навбати флагман – Galaxy S10 моделларига келиб турибди, аммо ўрта нархли Galaxy A туркуми янада қизиқарлироқ чиқадиган кўринади.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 флагманлари «арзонлади»: расмий ва «жонли» суратлар, барча вариантлари, ранглари, нархлари ва янги маълумотлар!

Таниқли инсайдер Ice universe сўзларига кўра, ўрта нархли туркумининг флагмани – Galaxy A90 моделида селфи-камера корпуснинг юқори қирраси ичидан чиқувчи модулга жойланади.

Айтиш керакки, агар ушбу маълумот рост бўлиб чиқса, бу – Samsung компаниясининг биринчи шундай смартфони бўлади. Демак, унинг дисплейида «кемтик» ҳам, «тирқиш» ҳам бўлмайди!

ЎҚИНГ: Ўрта нархли Galaxy A50: «жонли» суратлар, Geekbench натижаси ва хусусиятлар

Бугун – 4 февралда эса интернет-манбалар Samsung Galaxy A90 смартфонининг иккита суратини тарқатишди. Тўғри, булар ҳали юқоридаги ва бошқа маълумотлар асосида тайёрланган концепт-арт ҳисобланади, аммо барибир қизиқ:

Юқоридаги вариантда Samsung Galaxy A90 олд камераси корпус тепа қиррасининг ўртасидан чиқадиган бўлса, иккинчисида эса чапроғидан чиқади:

Мазкур моделда дактилоскопик датчик ромсиз экраннинг ўзига жорий этилиши ҳам айтилган, юқоридаги суратда эса уч модулли бош камерани ҳам кўрамиз. Агар ушбу барча маълумотлар тасдиқланса, Galaxy A90 нархи 300-400 доллардан ошиши аниқ. Унинг тақдимот санаси ҳозирча номаълум, бироқ ҳозиргача бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone XR’га Samsung жавоби – Galaxy S10 E (ёки S10 Lite) расмий суратларда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!