Энг биринчи айфон тезлигини iPhone 12 билан таққослаб кўрамиз! («Жонли» тест видеоси)

  •   DiMaX
  •  1125
  •  26.06.2021 10:31

Энг биринчи айфон тезлигини iPhone 12 билан таққослаб кўрамиз! («Жонли» тест видеоси)

Apple’нинг сўнгги – ўн иккинчи авлод смартфонларини турли жиҳатларига кўра рақобатчи компаниялар флагманлари билан қиёслаб кўрсатилган видеолар кўп. PhoneBuff канали эса iPhone 12 ишлаш тезкорлигини айни шу компаниянинг энг биринчи смартфони билан қиёслаб кўрди.

ЎҚИНГ: Жонли тест видеоси: iPhone’лардан қай бирининг қуввати узоқ вақтга етади?

Ўн тўрт йилча аввал чиққан илк iPhone нафақат телефонлар индустриясини, балки бутун дунёни ўзгартириб юборган эди. Ҳозирги смартфонларга солиштирганда у жудаям эски туюлиши аниқ, лекин амалда унинг ишлаш тезлиги қанақа?

PhoneBuff канали роботлаштирилган манипулятор ёрдамида ўтказган тестга қараганда, iPhone 12 ўзининг илк аждодидан анча тезкор:

iPhone 12 иловаларни ишга туширишнинг илк даврасини 40 сонияда, иккинчисини эса атиги 20 сонияда тугатган. Илк айфон учун эса буларга тегишлича 1 дақиқаю 26 сония ҳамда 1 дақиқаю 2 сония керак бўлган.

Орадаги 40 сониялик ва 86 сониялик фарқлар бир қарашда катта кўринади, аммо бу қурилмаларни 13 йиллик вақт фарқи ажратиб турганини ҳисобга олсак, биринчи iPhone ишлаш тезлиги ҳозир ҳам чакки эмаслигини тушунамиз.

ЎҚИНГ: iPhone 12 харидорларини Apple қандай алдаяпти? (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!