iPhone 12 харидорларини Apple қандай алдаяпти? (+видео)

  •   DiMaX
  •  1858
  •  19.10.2020 12:43

iPhone 12 харидорларини Apple қандай алдаяпти? (+видео)

Apple компанияси ушбу ҳафтада бозорга чиқариладиган iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларининг кенг миқёсдаги реклама кампаниясини бошлаб юборди. Бутун дунё бўйлаб мазкур айфонлар сотиладиган ммлакатларда тегишли билбордлар илинган, телевидение ва интернетда роликлар намойиш қилинмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Лекин Apple ушбу қурилмаларнинг реклама роликларида ёлғон ишлатишдан ҳам тоймаяпти. Жумладан, iPhone 12 ва 12 Pro моделларини у тарихдаги энг қудратли айфонлар, деяпти.

Қуйидаги реклама видеолавҳасида шуни образли тарзда ифодалашган: фойдаланувчи смартфонни қўлига олиб, блокдан чиқариши билан унинг қуввати тўлқин тарзида бутун атрофга тарқалади:

iPhone 12 туркуми купертиноликларнинг смартфонлари орасида 5G тармоғини қўлловчи биринчи моделлар эканлиги тўғри. Бироқ уларда қўлланаётган Apple A14 Bionic процессорининг қуввати Apple мақтаганидек даражада эмас. Яқиндагина iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларининг AnTuTu бенчмаркидаги илк тестлари натижалари ҳафсалани қилган эди: улар тегишлича 564 899 ва 572 133 баллик натижа кўрсатган. Ҳолбуки, Android тизимли флагманларнинг сентябрь рейтингида ЭНГ ОХИРГИ ЎРИНДАГИ смартфон ҳам булардан анча юқори – 602 584 баллик натижа қайд этган!

Лекин айни шу ўн иккинчи авлод айфонларидаги процессор улардан аввал бу йилги iPad Air 4 планшетида қўлланган эди. Буни қарангки, унинг AnTuTu’даги текширув натижаси анча баланд. Шундан хулоса қиладиган бўлсак, битта хулоса келиб чиқяпти: A14 Bionic чипсетининг тезкорлиги iPhone 12 туркумидаги смартфонларда атайлаб пасайтирилган. Apple учун бу қилиқ янгилик эмас, лекин авваллари у янги смартфонлари сотилиши учун эскирган моделларнинг ишлашини махсус секинлаштирар эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Samsung’дан кейин OnePlus ҳам Apple’ни калака қиляпти