Энг оммабоп мобил ўйинлар рейтингида янги лидер пайдо бўлди! (2020 йил сентябрь)

  •   DiMaX
  •  3227
  •  03.10.2020 11:05

Энг оммабоп мобил ўйинлар рейтингида янги лидер пайдо бўлди! (2020 йил сентябрь)

Кеча биз Sensor Tower таҳлил компаниясининг жорий йилнинг учинчи чораги ҳолатига кўра мобил иловалар бўйича рейтингини чиқарган эдик. Мазкур компания шу давр учун мобил иловалар рейтингини ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: Сиз севган жанговар ўйинида олтинчи мавсум бошланди! (+трейлер)

Қизиғи шундаки, 2018 йили пайдо бўлган Among Us номли ўйин жорий йилнинг сентябрига келибгина ўта оммалашган. Ҳозир у дунё бўйича смартфонларга энг кўп юклаб олинган ўйинлар рейтингида етакчи мақомига эришган.

Қуйидаги жадвалнинг биринчи устунида 2020 йилнинг учинчи чораги ҳолатига кўра ҳар иккала мобил платформа учун ўйинларнинг умумий рейтинги акс этган:

Англаб етганингиздек, юқоридаги жадвалнинг иккинчи ва учинчи устунларида тегишлича App Store ҳамда Google Play’дан юклаб олиниши бўйича энг оммабоп ўйинлар кўрсатилган.

Демак, айни дамда жаҳондаги энг оммабоп мобил ўйинлар ўнталигига тегишлича Among Us, Scribble Rider, Talking Tom Friends, Subway Surfers, Garena Free Fire, Cube Surfer, Stack Colors, Tie Dye, Ludo King ва PUBG Mobile кирган.

Сиз-чи, булардан қайсиларини ўйнаб турасиз?

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!