Энг зўр SSD ҳамда қаттиқ дисклар, шунингдек ташқи хотира сақлагичлари

  •   DiMaX
  •  542
  •  11.05.2021 13:20

Энг зўр SSD ҳамда қаттиқ дисклар, шунингдек ташқи хотира сақлагичлари

Биз яқинда Master Lu бенчмарки маълумоти асосида жорий йилнинг биринчи квартали ҳолатига кўра SSD-дискларнинг тезкорлик рейтингини тақдим этган эдик. TechSpot нашри мутахассислари эса ҳар хил тоифалардаги компьютерлар учун энг яхши SSD ҳамда қаттиқ дисклар, шунингдек ташқи сақлагичларни эълон қилишди.

ЎҚИНГ: SSD ёки HDD? Агар компьютердан фойдалансангиз албатта буни ўқинг!

Ишлаш самарадорлиги энг юқори SSD сифатида иккита вариант эътироф этилган – Sabrent Rocket 4 Plus ҳамда Samsung 980 Pro. Булардан биринчисида маълумот ўқиш тезлиги 7100 МБ/сония, ёзиш тезлиги эса 6600 МБ/сонияга тенг. Шу сабабли у мазкур индустриядаги истеъмолчиларга мўлжалланган энг тезкор SSD-диск деб тан олинган, Samsung маҳсулоти ҳам ундан қолишмайди.

Оддий шахсий компьютер фойдаланувчилари учун энг яхши SSD-сақлагич сифатида WD Black SN750 модели тавсия этилган. «Энг яхши қаттиқ диск» номинациясида бўлса Seagate IronWolf NAS эътироф этилган. Арзон моделларга келсак, мутахассислар Seagate Barracuda туркумини маъқул кўришмоқда.

Ташқи хотира SSD-сақлагичлари орасида зўри дея Samsung T7 Touch тан олинган, унга Crucial X8 муқобил бўла олади. Шунингдек, экспертлар SanDisk Extreme Portable SSD ҳам чакки эмас, дейишмоқда. Кимга тезлик керак бўлса, бу борада SanDisk Extreme Pro моделини танлагани маъқул.

Қаттиқ дискли ташқи хотира сақлагичи масаласига келсак, Western Digital My Book USB3 энг яхшиси экан. Шунингдек, мутахассислар энг маъқул уй тармоқ сақлагичи (NAS) борасида Synology DS220+ 2-bay USB3 моделини тавсия этишган.

ЎҚИНГ: Компьютер қотиб қолганда қайси тугмаларни босиш керак?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.