ТОП-10: энг тезкор ва оммабоп SSD-дисклар (Master Lu рейтинги, 2021 йил 1-чорак)

  •   DiMaX
  •  560
  •  20.04.2021 14:59

ТОП-10: энг тезкор ва оммабоп SSD-дисклар (Master Lu рейтинги, 2021 йил 1-чорак)

Ҳозирги замонавийлашув даврида HDD дискларга эга компьютерлар ўрнини SSD дискли компьютерлар эгаллаб бормоқда. Бу икки тур сақлагичларнинг асосий хусусиятлари ҳамда ўзаро фарқларини мана бу мақоламиздан билиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Компьютер ва ноутбукда ишни қулайлаштирувчи бешта бепул дастур

Master Lu бенчмарки жамоаси жорий йилнинг биринчи квартали ҳолатига кўра SSD-дискларнинг тезкорлик рейтингини эълон қилди. Бир терабайт ҳажмли WDBlack SN850 моделли SSD-сақлагич етакчи деб топилди. PCIe 4.0 стандартини қўллаб-қувватловчи бу дискнинг максимал ўқиш ва ёзиш тезлиги тегишлича 7000 МБ/сония ва 5300 МБ/сонияни ташкил этган.

Иккинчидан бешинчигача бўлган ўринларни Samsung маҳсулотлари эгаллаган: мос тарзда EVO 980 Pro русумли сақлагич, GALAXY HOF Pro модели, Samsung PM981 диски ва 970 EVO Plus сақлагичи.

Энг оммабоп SSD-сақлагичлар орасида Samsung’дан ташқари Western Digital ҳамда Kingston компанияларининг маҳсулотлари ҳам бор. Шу учта бренд сақлагичлари биргаликда SSD бозорининг 44,2 фоизини эгаллаган.

ЎҚИНГ: Компьютер қотиб қолганда қайси тугмаларни босиш керак?