Етиб келдик: Xiaomi каби, энди Samsung ҳам смартфонларини рекламага тўлдириб ташлайди

  •   DiMaX
  •  1831
  •  04.10.2019 12:03

Етиб келдик: Xiaomi каби, энди Samsung ҳам смартфонларини рекламага тўлдириб ташлайди

«Хитойча Apple» смартфонларини ишлатаётганлар яхши билишади – уларда ўтган йилнинг кузида бирданига реклама чиқиши кўпайиб кетганди. Компания ўз прошивкасининг янги – MIUI 11 версиясида уларни камайтиришга ваъда берган.

ЎҚИНГ: Жойни бўшат, Xiaomi! Бозорга янги қирол келяпти!

Энди эса Samsung ўз смартфонларида ушбу усулни қўлламоқчи – уларнинг прошивкасига реклама қўшмоқчи. Компания куни кеча Европа иттифоыи интеллектуал мулк бюроси (EUIPO, European Union Intellectual Property Office)да янги – Samsung Mobile Ads савдо белгисини рўйхатдан ўтказган.

Халқаро ташкилотга ариза кўпинча Samsung номидан иш юритувчи Милан шаҳридаги Perani & Partners компанияси томонидан топширилган. Савдо белгиси 9 ва 35-тоифаларни қамраб олади, бунинг тавсифи эса қуйидагича: «смартфонлар, планшет компьютерлари, реклама сервислари, мобил телефон тармоқлари орқали реклама, реклама учун дастурий таъминот, веб-сайтларда реклама ижараси учун дастурий таъминот».

LetsGoDigital ресурсига кўра, ҳозирда компаниянинг фақат «ақлли» телевизорларида қўлланаётган Samsung Ads дастури яқин орада кенгайтирилади. Энди фойдаланувчилар Samsung Galaxy смартфон ва планшетларида ҳам «қизиқишларига мос реклама» кўрадиган бўлишади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонларида жонга тегувчи рекламалардан қандай халос бўлиш мумкин?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.