Фотокамера қаршисида ҳалокат ёки селфи нега тақиқланмоқда?

  •   Saroy
  •  1605
  •  19.07.2018 11:31

Фотокамера қаршисида ҳалокат ёки селфи нега тақиқланмоқда?

Ҳиндистонда селфи қилиш тақиқланган сайёҳлик объектлари сони борган сари кўпайиб бормоқда. Штатлар ҳукумати ўзини ўзи суратга олишни ёқтирадиганларни ўзларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.  Селфи бутун дунёда ўлимга олиб келувчи хавфли эрмакка айланди, амма бу борада айнан Ҳиндистон олдинда бормоқда.

Ҳиндистоннинг Гоа штатида селфи тақиқланди. Тўғри ҳамма жойда ҳам эмас, албатта. Энди пляжларда, қояларда ва Араб денгизи соҳиллари бўйидаги чўмиладиган 24 та ҳудудда селфи қилиш расман таъқиқланди.  Штат раҳбарияти шу йўл билан бепарво туристларни чиройли картиналар қиламан деб ҳаётларини хавф остига қўймасликка чақирмоқда. Гоа штатига ҳар йили 6 миллион сайёҳ келади. Бундан буён, улар кўпгина жойларда селфи қилиш тақиқлангани ҳақда огоҳлантирилган тахтачаларни учратиш мумкин.

ЎҚИНГ:Mi A2 камерасида олинган илк сурат эълон қилинди

Одамлар  қуриқ бўлиб кўринган соҳилларни 20 сонияда океан суви ювиб кетиши мумкинлигини тушиниб етмаяптилар.

Селфи қилишни тақиқлашга 17 июнда Ҳиндистоннинг Тамил Над штатида икки туристнинг фожеали ўлими сабаб бўлди. Ушбу икки фожеали ҳодиса бир бирига боғлиқ эмас, лекин икки ёш йигит ҳам жуда ўхшаш ҳолатда кулфатга йўлиққан.  Уларнинг иккаласи ҳам соҳил бўйидаги қоянинг бўртиб турган  жойига чиқиб селфи қилмоқчи бўлган. Аммо шиддатли тўлқин уларни йиқитиб олиб кетган. Натижада икки йигит ҳам чўкиб кетган.

Қояларга чиқиш хавфли, деб ёзилган тахтачалар аввал ҳам ҳар жойда қадаб қўйилган эди. Бироқ туристлар, одатда, уларга эътибор қилмайди. «Одамлар ўзларининг хавфсизлиги учун масъулиятни зиммаларига олгиси келмайди, — дейди хусусий қутқарув компанияси раҳбари Рави Шанкер  Guardian газетаси мухбири билан суҳбатда. — Одамлар билишмайдики, соҳилнинг  юзаси қуруқ кўрингани билан 20 сонияда тўлқин ювиб кетиши мумкин. Чунки уларнинг кўзлари ҳам, диққат эътиборлари ҳам  ўзларининг смартфонлари камерасига қаратилган бўлади, улар селфи қилаётган чоғда жуда эътиборсиз бўладилар  ва хавфни ўз вақтида пайқамайди».

Шу билан бирга,  Indian Express газетасининг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда қутқарувчилар ҳар доим бепарво саёҳатчиларни огоҳлантирадилар, улар эса гапга қулоқ солмай, кўп ҳолатларда аксинча қўпол жавоб беришади.

ЎҚИНГ:Смартфон камераларининг сиз билмаган 13 та функцияси

Расмий тақиқ туристларни ҳимолаш учун қилинмоқда. Улар денгиз соҳилида қояларга чиқиш ўта хавфли эканини тушунишмас экан, демак уларнинг қояларга чиқишини тақиқлаш керак.

Newsweek нашрининг ёзишича,  машҳур Калангут пляжи полицияси ҳатто,  қутқарув хизматини кечаю кундуз ташкил этиш масаласини кўрмоқда. Улар тонг саҳар ва оқшом пайтида соҳил кимсасиз бўлган пайтда селфи ишқибозларини ушлаш билан шуғулланадилар.

Ҳаваскорлар учун энг хавфлиси баландикда, сув ёки транспортда селфи қилишдир.

Ҳиндистон  — селфи қилишга уриниш оқибати юз берган фожеали ҳодисалар сони бўйича  рекордсмен ҳисобланади. Бу 2016 йилда айниқса, яққол кузатилди. Ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, 2014 йилдан 2016 йилгача бўлган вақтда бу ерда 76 киши ҳалок бўлган экан. Ҳаваскорлар учун энг хавфли селфи, бу баландлик, сув ва транспорт бўлмоқда. Баъзида одамлар туда-туда бўлиб фожеага дуч келишади. Масалан, 2014 йилда Махараштра штатидаги кўлларнинг бирида қайиқда кетаётган 10 нафар сайёҳ жуда чиройли селфи қиламиз деб,  қайиғини ағдариб юборишган, натижада етти киши чўкиб ўлган.

ЎҚИНГ:Sony Xperia XA2 Plus смартфони кенгбурчакли камерага эга бўлди, сабаби селфи

Гоа селфидан ҳоли ҳудуд деб эълон қилинган ягона штат эмас.  2016 йилда Махараштра штатининг маъмурий маркази Мумбай ҳокимияти ҳам сайёҳлар орасида машҳур бўлган 15 та ҳудудни  ўзини ўзи суратга олиш учун хавфли жой, деб  эълон қилди. Уларнинг орасида Марин-Драйв соҳили ва Чаупати пляжи бор. Ушбу қарорнинг қабул қилинишига соҳил бўйида ўзини суратга олмоқчи бўлган 18 ёшли қизнинг чўкиб кетиши сабаб бўлди.

Ушбу мудҳиш воқеа юз берган бир пайтнинг ўзида Бандро туманида ҳам уч нафар қиз денгизга тушиб кетган — улар ҳам селфи қилишмоқчи бўлишган экан. Улардан икки нафарининг қирғоққа чиқиб олишига  шу ерда ўтиб бораётган йўловчи ёрдам берган, учинчиси эса чўкиб кетган. Қизни қутқармоқчи бўлган қутқарув хизмати ҳодими ҳам ҳалок бўлган. Қизнинг жасадини икки кундан кейин Мумбай атрофидаги бухталарнинг  бирида топишди.

2015 йилда ҳам Мумбай ҳокимлиги ҳинду фестивалларининг бирида селфи қилишни таъқиқлаган эди, чунки улар тиқилинчни, ур-йиқитни келтириб чиқариши мумкин эди.  «Селфисиз ҳудуд» тахтачаси фестивал ўтадиган майдоннинг икки жойига ўрнатилганди ўшанда.

Селфи қилишни ёқтирадиган кишилар учун бир қарашда жуда беозор жойлар ҳам хавфли бўлиб чиқиши мумкин.  2015 йил сентябрь ойида Ҳиндистонда япониялик сайёҳ ҳалок бўлди, у ўзини Тож-Маҳалда суратга туширмоқчи бўлган. Текшириш натижаси шу бўлдики, у зиналарнинг бирида тўсатдан йиқилиб тушган ва боши қаттиқ лат еган.

2017 йили Карнатака штатида ҳам селфига қарши жиддий ҳаракат бошланди. Бунга маймун образидаги ҳинд худоларининг бири Хануман шарафига бунёд этилган ибодатхонада бир гуруҳ коллеж талабалари билан боғлиқ фожеали воқеа сабаб бўлди. Ушбу ибодатхона Бангалордан 30 км узоқликда жойлашган. Талабалар бу ерга ибодатхонани тартибга келтириш, супириб сидириш учун келишган. Ибодатхонани ювиб тозалаганларидан кейин ўсмирлар шу ердаги ховузларнинг бирида чўмилмоқчи бўлишган. Чўмилиш фожеа билан тугади. Талабалардан бири чўкиб кетди. Кейинроқ маълум бўлишича, гуруҳли селфи қилинганда уларнинг орқасида чўкаётган боланинг боши аниқ кўриниб турган, лекин ҳамма сурат билан бўлиб, унга ҳеч ким эътибор қилмаган.

Албатта, буларнинг барчаси Ҳиндистонда бўлган воқелар, халос. Қолган мамлакатлардачи? Океан соҳилида жойлашган мамлакатлар озми, йирик шаҳарларда, машиналар кети узилмайдиган серқатнов йўлларда селфи қилиш хавфли эмасми? Осмонупар биноларнинг томига чиқиб ўзини ўзи суратга олишни ёқтирадиганларчи? Ҳайвонот боғларида ёки Африка саванналарида йиртқич ҳайвонлар билан селфи қилиш хавфли саналмайдими? Кўриниб турибдики, селфи аллақачон оламшумул  муаммога айланиб улгурган.   

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.