«Галактика олов ичида»: Galaxy S10 5G ўз-ўзидан портлаб кетди, Samsung эса жим!

  •   DiMaX
  •  1533
  •  30.04.2019 14:03

«Галактика олов ичида»: Galaxy S10 5G ўз-ўзидан портлаб кетди, Samsung эса жим!

Galaxy Note 7 фаблетлари оммавий тарзда ёниб, тутаб ва портлаб кетиши билан боғлиқ машмашалар эсингиздадир? Samsung ўшандан кейин ҳар бир моделнинг шу жиҳатига алоҳида эътибор билан ёндашиб келаётир. Лекин...

ЎҚИНГ: Samsung смартфони яна портлади

Энди эса Жанубий Кореядан нохуш хабар келди: Samsung яқиндагина сотувга чиқарган Galaxy S10 5G суперфлагмани алангаланиб ва портлаб кетган! Яхшиямки, смартфон ўз эгасига ва бошқаларга зиён етказмаган.

Фойдаланувчининг маҳаллий форумда маълум қилишича, Galaxy S10 5G унинг қўлидан тушиб кетган ва тезда аланга олган. Бу масала бўйича Samsung сервис марказига мурожаат этганида, у ердагилар смартфонга ташқаридан шикаст етказилгани сабабли ёнгани ҳақида хулоса чиқариб беришган. Шунчалик қиммат флагманни харид қилган мижозга уни алмаштириб бериш ёки компенсация таклиф этишмаган.

ЎҚИНГ: Хизмат кўрсатиш марказларида сизни қандай қилиб лақиллатишади?

Натижада у оммавий ахборот воситаларига мурожаат этган ва ушбу воқеа ҳақидаги хабарни тарқатишни сўраган. Шу билан бирга, у Samsung’га қуйидаги мазмунда очиқ мурожаат ҳам қилган: «Компания фикрича, ҳар бир Galaxy смартфони қаттиқ юзага тушиб кетганида куйиши мумкинми ва бу меъёрий ҳолатми?»

Samsung ҳозирча бу саволга жавоб ҳам, воқеа юзасидан расмий баёнот ҳам бергани йўқ.

ЎҚИНГ: Батареяларнинг портлаши: сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари