Galaxy A22 5G ҳамда Galaxy A22 4G суратлари ва хусусиятлари чиқди

  •   DiMaX
  •  738
  •  17.05.2021 09:49

Galaxy A22 5G ҳамда Galaxy A22 4G суратлари ва хусусиятлари чиқди

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи энг арзон Samsung телефони ҳозир Galaxy A32 5G бўлиб турибди. Лекин компания Samsung Galaxy A22 (ёки Galaxy A22 5G) русумли смартфон ҳам тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A22’ни ҳар томонидан кўрсатишди!

Сўнгги маълумотларга кўра, Galaxy A22 смартфонини Samsung икки хил – 5G ҳамда 4G версияларда тайёрламоқда, уларнинг дизайни оддий ва ўзаро ўхшаш. 91mobiles нашри уларнинг рендер суратлари ҳамда айрим техник хусусиятларини эълон қилди.

Samsung Galaxy A22 4G моделида диагоналига 6,4 дюймлик AMOLED-экран қўлланган, унинг тасвир узатиши HD+ форматида, кадр янгиланиш частотаси эса 60 герцлик.

MediaTek Helio G80 процессорли Galaxy A22 4G олд камераси 13 мегапикселлик бўлиб, дисплейнинг U шаклидаги ўйиғига жойланган. Унинг бош камераси тўртта – 48, 5, 2 ва 2 МПлик сенсорларни ўз ичига олган ва квадратсимон блокдан пастда фоточақноққа кўзимиз тушади. Мазкур смартфон корпусининг қалинлиги 8,5 миллиметр, вазни эса 185 граммни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

4G-версиясидан фарқли равишда, Samsung Galaxy A22 5G моделида бош камера учта (48, 5 ва 2 МПлик) датчикдан иборат ва фоточақноқ ҳам квадратсимон умумий блокка жойланган. Унинг олд камераси учун экранида ўйилган тирқиш кўпроқ V шаклини эслатади:

Samsung ўзининг энг арзон 5G-смартфони бўлган ушбу қурилмаси экранида AMOLED панели ўрнига IPS матрицасини ишлатган. Унинг аппарат таъминоти асосини MediaTek Dimensity 700 чипсети ташкил этади.

Ушбу моделнинг корпуси сал қалинроқ (9 мм) ва оғирроқ (205 грамм). Ҳар иккала смартфонда 15 ваттлик тезкор қувват олувчи 5000 мА/соатлик аккумулятор қўлланган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A22 5G Geekbench'да кўриниш берди