Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!

  •   DiMaX
  •  4072
  •  26.02.2021 15:13

Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!

Samsung шу йил 13 январда Galaxy A32 5G русумли янги телефонини тақдим этган эди. У компаниянинг арзон 5G-смартфони сифатида февралнинг бошидан Европа бозорига чиққан.

ЎҚИНГ: ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, февраль)

Galaxy A32 5G модели бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи Dimensity 720 процессори асосида тайёрланган бўлса, Samsung энди унинг фақат 4G стандартигача бўлган алоқа тармоқларида ишловчи версиясини намойиш қилди. Galaxy A32 4G номини олган ушбу смартфон максимал такт частотаси 2.0 гигагерцлик MediaTek Helio G85 чипсети базасига қурилган.

Янги смартфоннинг дизайни Galaxy A32 5G моделидан деярли фарқ қилмайди; бироқ процессори 5G тармоғида ишламаслигини айтмаса, шеригидан яхшироқ хусусиятларга эга. Аввало, бу устунлик қурилмалар экранида: 5G-версияда 6,5 дюймлик, HD+ форматли IPS-дисплей қўлланган бўлса, Galaxy A32 4G модели 6,4 дюймлик, FHD+ форматли AMOLED-экранга эга!

Бунинг устига, смартфоннинг дактилоскопи ҳам дисплейга интеграция қилинган (5G-версияда – ён қиррада). Булардан ташқари, янги смартфонда A-серияда илк бор кадр янгиланиш частотаси 90 герцлик экран ишлатилган (Galaxy A32 5G моделида – 60 Гц).

ЎҚИНГ: Android 12’га янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати

Galaxy A32 4G моделининг яна бир муҳим устунлиги – камера жамланмасида: аввало, унда селфи сенсори экраннинг «U» шаклидаги кемтигига жойланган ва 20 мегапикселлик аниқликда (5G-версияда – томчисимон кемтикда 13 МПлик олд камера).

Янги гаджетнинг бош камераси ҳам кучлироқ: 64 МП + 8 МП + 5 МП + 5 МПлик сенсорлар. Galaxy A32 5G версиясининг квадрокамерасида эса 48 МП + 8 МП + 5 МП + 5 МПлик модуллар қўлланган.

Galaxy A32 4G тезкор хотираси 4/6/8 гигабайтлик, доимий хотираси эса 64/128 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади. Унинг корпусида microSD-картаси учун слот ҳам, NFC чипи ҳам мавжуд.

Samsung бу қурилмасини 5000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозлаган ва уни 15 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси билан таъминлаган. Шунча афзалликлари бўлатуриб, Galaxy A32 4G анча арзон ҳам – уни аллақачон 268 доллардан бошланувчи нархларда сотишяпти.

ЎҚИНГ: 2020 йили дунёда энг кўп сотилган ўнта смартфон (Omdia рейтинги)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!