Android 12’га янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати

  •   DiMaX
  •  1662
  •  24.02.2021 13:00

Android 12’га янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати

Samsung куни кеча ўз мобил қурилмаларига хавфсизлик янгиланишларини узатиб туриш муддатини узайтирганлигини эълон қилган эди. Компания ҳозирда смартфон ва планшетларини Android 11 операцион тизим талқини устига қурилган One UI 3.0 ҳамда 3.1 версияларидаги график қобиқли прошивкага янгиламоқда.

ЎҚИНГ: Бўлажак бестселлер – Galaxy A52 сурат ва хусусиятларини Google сотиб қўйди!

Хабарингиз борки, Google бу орада ўз мобил операцион тизимининг навбатдаги – Android 12 талқинини тайёрламоқда. Унинг дастурчиларга мўлжалланган биринчи Android 12 Developer Preview версиясини қидирув гиганти яқинда тақдим этган бўлиб, биз ундаги айрим ўзгаришлар ва ҳозироқ янгиланувчи смартфонлар рўйхатларини ҳам чиқарганмиз.

Samsung ҳам аллақачон ўн иккинчи авлод «яшил роботчали» тизим асосида One UI 4.0 график қобиғини тайёрлашга киришган. Интернетда эса унгача янгиланувчи телефон ва планшетларнинг рўйхати пайдо бўлди:

  1. Galaxy S21
  2. Galaxy S21+
  3. Galaxy S21 Ultra
  4. Galaxy S20
  5. Galaxy S20+
  6. Galaxy S20 Ultra
  7. Galaxy S20 FE
  8. Galaxy S10
  9. Galaxy S10+
  10. Galaxy S10 Lite
  11. Galaxy S10e
  12. Galaxy Note 20
  13. Galaxy Note 20 Ultra
  14. Galaxy Note 10
  15. Galaxy Note 10 Lite
  16. Galaxy Note 10+
  17. Galaxy Z Fold 2
  18. Galaxy Z Flip
  19. Galaxy Fold
  20. Galaxy A71
  21. Galaxy A51
  22. Galaxy A90 5G
  23. Galaxy A11
  24. Galaxy A21
  25. Galaxy A21s
  26. Galaxy A31
  27. Galaxy A32 5G
  28. Galaxy A02s
  29. Galaxy A02
  30. Galaxy A01
  31. Galaxy A12
  32. Galaxy M01
  33. Galaxy M21
  34. Galaxy M21s
  35. Galaxy M31
  36. Galaxy M02s
  37. Galaxy M02
  38. Galaxy M12
  39. Galaxy M31s
  40. Galaxy M51
  41. Galaxy F41
  42. Galaxy F62
  43. Galaxy Tab S7
  44. Galaxy Tab S7+
  45. Galaxy Tab S6
  46. Galaxy Tab S6 Lite

Айтиш керакки, ушбу рўйхат расмий характерга эга эмас, бироқ у барибир Samsung’нинг расмий баёнотларига асосланган. Яъни, 2020 йилнинг ёзида у ўз мобил гаджетларига кетма-кет уч авлод Android асосида прошивка тарқатишини эълон қилган. Шу тариқа, унинг Android 10 билан чиққан барча, Android 9 билан тақдим этилган айрим девайслари ўн иккинчи авлод операцион тизим билан таъминланади.

Android 12 тизимининг барқарор версияси намойиш этилганидан тахминан бир ой ўтиб, яъни октябрларда унинг асосидаги One UI 4.0 прошивкаси бета-тестерларга тарқатилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, февраль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!