Galaxy A70S – камераси 64 мегапикселлик биринчи смартфон!

  •   DiMaX
  •  2997
  •  23.05.2019 17:18

Galaxy A70S – камераси 64 мегапикселлик биринчи смартфон!

Жанубий кореялик корпорация яқинда иккита 32 мегапикселлик камера модулига эга Galaxy A70 моделини намойиш қилганди. Энди эса унинг янгича версияси – Galaxy A70S смартфонини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: «Ўнта қўй нима бўлади!?» – Samsung яна камида тўртта моделда Galaxy A смартфони тайёрлаяпти

Бугун тарқалган хабарларга кўра, Galaxy A70S модели бош камераси нақ 64 мегапикселлик модулга эга биринчи смартфон сифатида майдонга тушади. Унда жорий ойда тақдим этилган Samsung ISOCELL Bright GW1 тасвир датчиги қўлланади.

Samsung Galaxy A70S ушбу йилнинг иккинчи ярмида намойиш этилиши айтилмоқда. Ушбу компаниянинг айрим телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ 5G билан беллашувчи Galaxy A70 ҳам Terashop.uz’га етиб келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 7 май)

Samsung ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётган бўлишингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади! Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung энг антиқа дизайнли смартфонни тайёрлаяпти, лекин бу Galaxy Fold ёки Galaxy Note 10 эмас!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.