Galaxy S10 E (ёки S10 Lite) моделидан ташқари, яна битта ҳамёнбоп флагман – Galaxy S10 Mini ҳам бор экан!

  •   DiMaX
  •  1630
  •  16.01.2019 18:08

Galaxy S10 E (ёки S10 Lite) моделидан ташқари, яна битта ҳамёнбоп флагман – Galaxy S10 Mini ҳам бор экан!

Мобил қурилмалар учун аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Azuri компанияси Smasung Galaxy S10 туркумидаги флагманларга атаб тайёрлаган ғилофларининг суратларини эълон қилди. Қизиғи шундаки, ишлаб чиқарувчи бунда Galaxy S10 Mini моделини ҳам санаб ўтган!

ЎҚИНГ: Galaxy S10 Lite (ёки S10 E) камида 128 ГБ хотирага, Galaxy F буклама смартфони эса нақ 12 ГБ «оперативка»га эга!

Galaxy S10 E – яқинларгача турли хабарларда Galaxy S10 Lite деб келинган моделнинг номи. Аммо Azuri рўйхатида ундан ташқари яна Galaxy S10 Mini смартфони ҳам борлиги ғалати. Шу пайтгача бирор инсайдер Galaxy S10 Mini ҳақида умуман эсламаган. Шунга қараганда, ғилофсоз компания моделлар қатори борасида адашиб кетганлиги эҳтимоли юқори.

Шунингдек, Azuri ушбу туркумнинг барча моделлари учун тайёрлаган ғилофларининг орқа томонидан кўриниши учун айнан битта тасвирнинг ўзини қўллаган. Нима бўлганда ҳам, Samsung Galaxy S10 смартфонларининг расмий тақдимотигача бу масалага ҳам ойдинлик киритилса керак – бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ ҳам Geekbench’да: яна бир карра уят, Samsung, уят!..

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!