Galaxy S10+ ҳам Geekbench’да: яна бир карра уят, Samsung, уят!..

  •   DiMaX
  •  2294
  •  16.01.2019 11:52

Galaxy S10+ ҳам Geekbench’да: яна бир карра уят, Samsung, уят!..

Samsung компанияси Galaxy S10 туркумидаги флагманларининг тақдимот кунини расман эълон қилган. Шунингдек, улардан айримларини аллақачон бенчмаркларда текширишга ҳам улгуришган.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 Lite тақдимотдан аввал Geekbench’да тест топширди. Уят, Samsung, уят!..

Энди эса Geekbench маълумотлар базасида Samsung Galaxy S10+ текширилганлиги ҳақида ҳам қайд пайдо бўлди. Айтиш керакки, SM-G975 каталог рақами айни шу «катта» флагманга тегишли.

Афсуски, бу янгилик Samsung фойдасига эмас: ахир, замонамизнинг энг илғор флагмани бўлиши кутилаётган Galaxy S10 Plus смартфони кутилаётганидан анча паст натижа кўрсатган:

Аввало, Galaxy S10+ якка ядроли синовда 3413, кўп ядроли тестда эса 10256 балл олган, холос. Ҳали тақдим этилмаган Sony Xperia XZ4 флагмани эса Geekbench имтиҳонида тегишлича 3497 ва 12801 балл билан етакчи бўлиб турибди, шунингдек, у буни AnTuTu бенчмаркида ҳам исботлаган.

ЎҚИНГ: Янги рекорд: Sony Xperia XZ4 тақдимотдан аввал AnTuTu’да салкам мўъжиза кўрсатди!

Бундан ташқари, Geekbench маълумотларига кўра, Galaxy S10 Plus тезкор хотираси атиги 6 гигабайтлик ҳажмга эга экан! Ҳолбуки, инсайдерлар унинг 12 гигабайтгача «оперативка»ли эканини таъкидлаб келишган. Эҳтимол, мазкур флагманнинг шундай версияси ҳам бордир ва Samsung уни ҳозирча ошкор этмай тургандир.

Бенчмарк маълумотлар базасидаги қайдлар ушбу смартфоннинг Android 9.0 Pie операцион тизимида ишлашини яна бир исботлаган. Шунингдек, процессори Snapdragon 855 эканлиги ҳам «msmnile» ёзуви орқали ўз тасдиғини топган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг илк 5G-смартфони – 6 камерали Galaxy S10 X нархи, савдога чиқиш куни ва жиҳатлари эълон қилинди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.