Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 8 Youth’ни ҳам аллақачон сотиб олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1074
  •  13.09.2018 15:58

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 8 Youth’ни ҳам аллақачон сотиб олиш мумкин!

Xiaomi ёшларбоп Mi 8 Youth смартфонининг тақдимот санасини маълум қилган. Ҳали расман намойиш этилмаган бўлса-да, бу қурилма учун Хитойдаги бир қатор дўконлар олдиндан буюртма ола бошлади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi ёшларбоп Mi 8 Youth флагманининг тақдимот кунини айтди

Xiaomi Mi 8 Youth модели учун «осмон ости салтанати»даги бир нечта онлайн ва офлайн-ритейлерлар орқали буюртма бериш мумкин. Улар орасида Xiaomi Mall, Jingdong, Tmall, Xiaomi Youpin, Suning Tesco ва Vipshop кабилар мавжуд. Дўконларда унинг нархи эса 290 АҚШ доллари атрофида.

Айтиб ўтиш керакки, айнан Mi 8 Youth моделининг тақдимот санасида «хитойча Apple»нинг асосий рақиби ҳам янги «салкам флагман»ини намойиш этмоқчи. Ушбу икки смартфонсоз – Xiaomi ҳамда Meizu компанияларининг айрим русумлардаги смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиз орқали бир йиллик кафолат билан онлайн харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Meizu 16x асосий рақиби – Mi 8 Youth билан бир кунда майдонга тушади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.