Ҳамёнбоп Galaxy M30 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: Exynos 7885 чипли ва Android 8.1 Oreo тизимли!

  •   DiMaX
  •  1291
  •  25.12.2018 09:55

Ҳамёнбоп Galaxy M30 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: Exynos 7885 чипли ва Android 8.1 Oreo тизимли!

Samsung келаси йили бир қатор флагманлар билан бирга, янги – Galaxy M туркумида арзон смартфонлар ҳам тақдим этади. Улардан Galaxy M10 ҳамда Galaxy M20 ҳақида бирмунча маълумотлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Galaxy M20 арзон смартфонлар орасида энг сиғимдор аккумуляторга эга бўляпти! (+«жонли» расм)

Энди эса уларнинг «ака»си – Galaxy M30 модели Geekbench сервисида текшириб кўрилганида у ҳақдаги айрим маълумотлар фош бўлди. Мазкур бенчмаркда у SM-M305F модел рақами билан тестдан ўтган.

Geekbench базасида сақланиб қолган маълумотларга кўра, Galaxy M30 ҳам худди M20 модели сингари Exynos 7885 процессори билан таъминланган. У ҳам Android операцион тизимининг 8.1 – Oreo талқини бошқаруви остида ишлайди. Текшириб кўрилган смартфоннинг тезкор хотираси 4 гигабайтлик, лекин унинг бошқа конфигурациялари ҳам бўлиши кутилмоқда. Гап-сўзларга қараганда, Galaxy M30 доимий хотираси ҳам 64 ва 128 гигабайтлик талқинларда бўлади.

ЎҚИНГ: ИЛК БОР: Galaxy S10 Lite ҳамда Galaxy S10+ бенчмаркда «кўринди»!

Galaxy M30 смартфони бенчмаркда якка ядроли тестда 1327 балл, кўп ядроли синовда эса 4197 балл тўплаган. Бу эса Galaxy M20 кўрсаткичларидан сал юқорироқ.

Жанубий кореялик корпорация ўзининг Galaxy М10, М20 ва М30 смартфонлари учлигини 2019 йил бошида тақдим этмоқчи. Ҳозиргача бозорга чиқарилган айрим Samsung смартфонларини эса аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!