Ҳамёнбоп Realme 7i тақдим этилди: 90Hz экран, 8GB «оперативка», Qualcomm чипи (+анбоксинг видеоси)

  •   DiMaX
  •  1493
  •  17.09.2020 13:58

Ҳамёнбоп Realme 7i тақдим этилди: 90Hz экран, 8GB «оперативка», Qualcomm чипи (+анбоксинг видеоси)

Oppo корпорацияси Redmi билан рақобатлашиш учун ташкил этган Realme суббренди яқинда Realme 7 ҳамда Realme 7 Pro смартфонларини чиқарганидан хабарингиз бор. Компания бугун – 17 сентябрь куни ушбу туркумни яна битта – Realme 7i модели билан тўлдирди.

ЎҚИНГ: Realme 7 ҳам «аждод»ининг рекордини янгилади!

Янги смартфоннинг «электрон юраги» бўлиб Qualcomm компаниясининг янги Snapdragon 662 чипсети хизмат қилади. Realme 7i экрани диагоналига 6,5 дюймлик бўлиб, тасвир аниқлиги HD+ форматида. Дисплейда кадр янгиланиш частотаси эса 90 герцни ташкил этади.

Компания бу моделини 18 ваттлик тезкор қувват олувчи 5000 мА/соатлик аккумулятор ҳамда 8/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотира билан таъминлаган. Смартфон Android 10 операцион тизими базасидаги Realme UI график қобиғи бошқарувида ишлайди.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Realme 7i девайсининг квадрокамерасида асосий датчик 64 мегапикселлик бўлса, қолган сенсорлари 8 (кенг бурчакли), 2 (оқ-қора) ва 2 (макрокамера) мегапикселлик аниқликда. Олд камера эса экраннинг тирқишига жойланган бўлиб, 16 мегапикселлик якка модулдан иборат.

Ушбу смартфоннинг корпуси 164,1х75,5х8,9 миллиметрлик ўлчамга ҳамда 188 граммлик вазнга эга. Унда иккита SIM-карта ва MicroSD-карта учун алоҳида-алоҳида – учталик слот мавжуд. Realme 7i корпусида замонавий USB-C порти қўлланиши билн бирга, қулоқчин учун стандарт аудиотирқиш ҳам қолдирилгани кўпчиликка маъқул келса керак.

Қуйида унинг қадоғи очиб, смартфоннинг ўзи ишлатиб кўрсатилган видеосини томоша қиламиз:

Oppo ушбу маҳсулотини икки хил – яшил в ҳаворанг корпусларда, 215 АҚШ долларига тенг нархда чиқармоқда. Realme 7i тақдимоти Индонезияда ўтказилган бўлиб, у кейинроқ бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқиши мумкин.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (37-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.