Ҳар қандай iPhone’ни бештагина «дефис» билан «ўлдириш» мумкин, синаб кўрманг!

  •   DiMaX
  •  1518
  •  13.02.2019 11:23

Ҳар қандай iPhone’ни бештагина «дефис» билан «ўлдириш» мумкин, синаб кўрманг!

Apple гаджетларини турли белгилар билан ишдан чиқариш йўллари ҳақида аввал ҳам ёзганмиз. Масалан, «Байроқ+0+камалак» комбинацияси, iPhone ҳамда Mac компьютеридаги барча жараёнларни тўхтатиб қўювчи ҳиндча белги...

ЎҚИНГ: Telegram орқали битта хабар юбориш билан смартфонни «ўлдириш» йўли топилди

Россиялик фойдаланувчилардан бири эса iOS’даги яна битта шундай нуқсонни топди – у шунчаки дефис (hyphen, чизиқча) белгисидан ўлгудай қўрқар экан! iPhone «қотиб қолиши» ва ўчиб-ёниши учун исталган жойда овозли матн териш йўли билан «дефис» сўзини кетма-кет беш марта айтиб ёздириш кифоя.

Мазкур комбинация исталган тилда айтиб ёздирилганда, ҳар қандай моделдаги айфонни тўхтатиб қўя олади. Apple мутахассислари ҳозирча ушбу нуқсон ҳақида бирор муносабат билдиришмаган, улар ҳозирча iPhone’лардаги бошқа муаммо устида бош қотиришмоқда...

ЎҚИНГ: Смартфонни "ўлдирувчи" хатоларингиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!