Huawei чекинмоқчи эмас: Android 10 Q’гача янгиланувчи Honor смартфонлари расмий рўйхати

  •   DiMaX
  •  977
  •  19.07.2019 11:38

Huawei чекинмоқчи эмас: Android 10 Q’гача янгиланувчи Honor смартфонлари расмий рўйхати

Гарчи АҚШ санкциялари туфайли Google компанияси Android тизимидан фойдаланишни чеклаётган бўлса-да, хитойлик техногигант ушбу операцион тизимни ўз смартфонларига жорий этишда давом этмоқда. Жумладан, яқинда Android 10’гача янгиланувчи Huawei смартфонларининг расмий рўйхатини эълон қилгандик.

ЎҚИНГ: Android Q талқинида смартфонларга зўр функция қўшиляпти – энди iPhone’ларга ҳавас қилмасангиз ҳам бўлади!

Янги маълумотларга қараганда, Huawei компанияси Android 10 Q базасидаги EMUI 10 график қобиғини 9 августдаёқ тақдим этади. Шу билан бирга, корпорациянинг суббренди бўлмиш Honor смартфонлари учун Magic 3.0 график қобиғи ҳам у билан бирга намойиш этилади.

Бундан ташқари, кечагина Huawei компаниясининг ўзи Android 10 Q талқинига асосланган прошивкага эга бўлувчи Honor смартфонларини расман эълон қилди. Унга қуйидаги моделлар кирган:

  1. Honor 20
  2. Honor 20 Pro
  3. Honor 20 Lite
  4. Honor V20
  5. Honor 10
  6. Honor 10 Lite
  7. Honor 8X

Кузатувчиларга кўра, Android 10 Q базасидаги EMUI 10 ҳамда Magic 3.0 график қобиқлари янгиланган интерфейс, янгича белгичалар ҳамда модификацияланган иловаларни олиб келади.

Афсуски, Honor брендига мансуб смартфонлар Ўзбекистонда расман сотилмайди. Глобал савдога чиққан аксарият Huawei смартфонларини бўлса 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Android Q тизимининг яна бир нохуш хусусияти аниқланди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!