Huawei флагманидан олганларга iPhone 12 совға қилишяпти!

  •   DiMaX
  •  3923
  •  19.11.2020 09:57

Huawei флагманидан олганларга iPhone 12 совға қилишяпти!

Яқиндагина иккита йирик техногигант – Huawei ҳамда Apple корпорацияларининг сўнгги флагманлари сотувга чиқди. Аксарият харидорлар Mate 40 ёки iPhone 12 туркумидаги смартфонлардан қай бирини олиш борасида иккиланишлари турган гап.

ЎҚИНГ: Брюс Ли «биринчи рақамли Android-смартфон»ни эълон қилди

Хитойда эса бундай танлаш муаммоси бўлмайди, шекилли. Зеро, маҳаллий онлайн дўконлардан бири миллий компаниянинг флагманидан олган харидорларга купертиноликларнинг айфонини шунчаки ҳадя қила бошлади!

Мазкур акция доирасида 26 ноябрь куни тезкор/ички хотираси 8/128 гигабайтлик Huawei Mate 40 Pro сотиб олганларга тасодифий рангдаги, 64 гигабайтлик доимий хотирага эга бўлган iPhone 12 совға тарзида берилади. Ушбу жамланма учун сотувчи 6499 юанлик нарх белгилаган, бу эса ҳозирги курс бўйича тахминан 992 АҚШ долларига тўғри келади.

Тўғри, бунда ҳамма ҳам битта флагман нархида иккитасини олиб кетавермайди. Акция тавсифида ёзилишича, унга қўйилган смартфонлар миқдори чекланган. Демак – энг олғирлар акциядан фойдаланишга улгуриб қолишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!