Huawei P40 Pro’нинг бешта камера модули билан батафсил танишамиз

  •   DiMaX
  •  1526
  •  09.03.2020 15:19

Huawei P40 Pro’нинг бешта камера модули билан батафсил танишамиз

Хитойлик техногигантнинг Huawei P40 флагманлари тақдимотига бир нечта кун қолди. Интернетда эса уларнинг айрим техник хусусиятлари борасида маълумотлар тарқалмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei атиги 30 дақиқада 70% қувватланувчи ҳамёнбоп флагман намойиш этди!

Жумладан, куни кеча Teme никли инсайдер ушбу туркумнинг энг каттаси – Huawei P40 Pro камераси борасидаги батафсил ахборотларни улашди. Аввал ҳам айтилганидек, унинг бош камераси бешта сенсорни ўз ичига олади.

Инсайдерга кўра, Huawei P40 Pro бош камерасида асосий модул сифатида 52 мегапикселлик аниқликдаги ва 1/1.28” ўлчамли Sony IMX700 Hexadeca Bayer RYYB сенсори қўлланади. Иккинчи датчик 40 мегапикселлик ва 1/1.5” ўлчамли Sony IMX650 бўлиб, у кенг бурчакли объективга эга. Кейингиси 3 карралик оптик зумга эга телеобъектив бўлса, тўртинчиси 10 карралик оптик зумли ҳамда 2P1G линзали перископ камерадир. Бешинчиси – саҳна чуқурлигини уч ўлчамли усулда ўлчайдиган ToF сенсори бўлиб, камера блогида булардан тагқари яна рангли ҳарорат датчиги ва LED-чақноқ ҳам жойлашган.

Huawei P40 Pro диагоналига 6,5 дюймлик OLED-экранга эга бўлиб, бу дисплей 2K форматида контент узата олади ва кадр янгиланиши 120 герцга тенг. Хитойлик техногигант унга ўзининг Kirin 990 5G процессорини ўрнатади; 5500 мА/соатлик аккумулятор 50 ваттлик технология бўйича тезкор қувват олади. Смартфон Android 10 базасида тайёрланган EMUI 10 график қобиғи билан чиқади, лекин унда Google сервислари бўлмайди.

ЎҚИНГ: Google чўчиб қолди: у АҚШ ҳукуматидан Huawei учун афв сўраяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!