Идеал смартфон: Galaxy M40 яна бир флагманча хусусиятга эга, аммо нархи...

  •   DiMaX
  •  3833
  •  14.05.2019 09:53

Идеал смартфон: Galaxy M40 яна бир флагманча хусусиятга эга, аммо нархи...

Samsung компанияси энг арзон Galaxy M туркумида ҳозирча учтагина смартфон тақдим этган: Galaxy M10, M20 ҳамда M30. Уларнинг давомчиси бўлган Galaxy M40 эса хусусиятлари ва нархига кўра ҳатто Galaxy A туркумининг айрим вакилларидан ҳам юқори бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy A смартфонлари тақдимотдан икки ой ўтибоқ арзонлаша бошлади!

Samsung Galaxy M40 смартфонининг анчагина кучли Snapdragon 675 процессори билан, шунингдек, сиғимдор аккумулятор ва катта ҳажмли хотира билан таъминланаётгани ҳақида хабар берганмиз. Энди эса инсайдерлар мазкур моделнинг яна бир флагманча хусусияти ҳақида хабар беришди. Унга кўра, Galaxy M40 олд панели тўлиқ экранли бўлиб, селфи-камера эса ундаги тирқишга жойланади. Яъни, бу телефон катта аккумулятор ва кучли процессордан ташқари Infinity-O дисплейга ҳам эга!

Манбага кўра, Galaxy M40 бош камераси уч модулли бўлиши, у июннинг бошида Ҳиндистонда тақдим этилиши кутилаётир. Табиийки, бу қадар технологияларни ўзида жамлаган идеал смартфон, гарчи номига кўра ҳамёнбоп туркумга мансуб бўлса-да, арзон турмайди. Инсайдерлар унинг тахминан 350 АҚШ долларга тенг нархда чиқишини айтишаётир.

Аллақачон бозорга чиқарилган турли русумлардаги Samsung телефонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 451 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ 5G билан беллашувчи Galaxy A70 ҳам Terashop.uz’га етиб келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 7 май)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.