Иккита Xiaomi смартфони MIUI 12.5'га ўтишни бошлади

Иккита Xiaomi смартфони MIUI 12.5'га ўтишни бошлади

Xiaomi ваъдасининг устидан чиқиб, 2018 йил октябрь ойида чиққан, экрани тирқишларсиз тақдим этган Xiaomi Mi Mix 3 топ-флагман смартфони учун MIUI 12.5 дастурий таъминот янгиланишини чиқарди. Бундан ташқари, Redmi 10X 4G бюджет қурилмаси ҳам янгиланишни қабул қила бошлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi энди Apple'ни ҳам ортда қолдириб, Samsung'га рахна солмоқда

Xiaomi Mi Mix 3 ва Redmi 10X 4G учун MIUI 12.5 янгиланиши мос равишда V12.5.1.0.QEECNXM ва V12.5.2.0.RJOCNXM рақамига эга. Янгиланиш дунёнинг барча минтақаларида босқичма-босқич тарқатилади. Redmi 10X 4G смартфони Хитойдан ташқарида Redmi Note 9 номи остида сотилади: яқин орада ушбу смартфон ҳам янгиланади.

Xiaomi Mi Mix 3 Android 9.0 Pie асосида MIUI 10 билан тақдим қилинганди. Смартфон Android 10'га, шунингдек, MIUI 11 ва MIUI 12'га янгиланган. Қурилма Android 11'га ўтмаган, лекин ҳеч бўлмаганда MIUI 12.5 қобиғини қабул қилди.

Redmi 10X 4G ўтган йили Android 10 асосида MIUI 11 билан ишлаб чиқарилган бўлиб, шу пайтгача қурилма MIUI 12 ва Android 11'ни қабул қилган. Эҳтимол, ушбу смартфон Mi Mix 3 дан фарқли ўлароқ, MIUI 13'га ҳам ўтар.

ЎҚИНГ: Android 12 аллақачон бир неча Xiaomi смартфонларида синовдан ўтказилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!