Илк «жонли» расмлар Redmi Note 9 туркумидаги арзон 5G-смартфонларнинг асосий жиҳатларини фош этди!

  •   DiMaX
  •  1650
  •  26.11.2020 09:42

Илк «жонли» расмлар Redmi Note 9 туркумидаги арзон 5G-смартфонларнинг асосий жиҳатларини фош этди!

Xiaomi корпорациясининг Poco (ёки POCOPHONE) суббренди куни кеча қуввати 5 кунга етувчи, Poco M3 русумли ностандарт смартфонини намойиш қилди. Лекин «Хитойча Apple»нинг энг кутилаётган смартфонларини бугун – 26 ноябрда унинг Redmi бренди тақдим этади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 9 5G тақдимоти таклифномасига ҳақиқий қилич ҳам қўшиб беришяпти!

Расмий тақдимоти арафасида хитойлик инсайдерлар ҳар иккала янги смартфоннинг қадоқлари акс этган биринчи «жонли» расмларни эълон қилишди. Уларга қараб, Xiaomi мазкур моделларининг айнан қайси жиҳатларига урғу бераётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Қуйидаги суратда кўриб турганингиздек, Redmi Note 9 Pro 5G флагманида бош камеранинг 108 мегапикселлик асосий датчигига ҳамда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғига асосий эътибор қаратилган:

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, бу – 108 мегапикселлик камерага эга бўлган илк Redmi смартфонидир. Xiaomi шу пайтгача бундай камерани фақат ўзининг Mi 10 ҳамда Mi Note 10 туркумларида қўллаган.

ЎҚИНГ: Умуман кутилмаган 5G-смартфон – Redmi Note 9T ҳам сертификациядан ўтди!

Нисбатан соддароқ ва арзонроқ бўлган Redmi Note 9 5G моделида бўлса аккумуляторнинг 6000 мА/соатлик эканлигига урғу беришган. Қурилманинг қутисида негадир унинг 5G-смартфон эканлиги таъкидланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 6000 мА/соатлик батарея ҳам Redmi брендидаги моделлар учун янгиликдир. Xiaomi бунгача фақат Poco брендидаги иккита смартфонига шундай бақувват аккумулятор ўрнатган, холос.

ЎҚИНГ: Note 9 туркумидаги арзон 5G-смартфонлардан ташқари, 26 ноябрда Redmi яна бир девайсини намойиш этади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!