Илон Маск жаҳоннинг энг бойлари рейтингида Билл Гейтсдан ҳам ўзиб, иккинчи ўринга чиқди!

  •   DiMaX
  •  2192
  •  24.11.2020 14:05

Илон Маск жаҳоннинг энг бойлари рейтингида Билл Гейтсдан ҳам ўзиб, иккинчи ўринга чиқди!

SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари ўтган ҳафта дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида кучли учликка кирган эди. Илон Маск сармояси ўсишда давом этмоқда – у аллақачон иккинчи ўринга кўтарилиб олди!

ЎҚИНГ: Ишониш қийин: Tesla бир соатда 40 млрд долларга қимматлашди!

Илон Маск ушбу рейтингда энди Microsoft асосчиси Билл Гейтс’ни қувиб ўтди. Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Таъкидланишича, Маскнинг бойлиги 127,9 миллиард долларга кўпайган, йил давомида у 100,3 миллиард доллар ишлаб топган.

Билл Гейтс бу сафар 127,7 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

 Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безос миллиадерлар етакчиси бўлиб қолмоқда, унинг бойлиги 182 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, кучли бешликдан Бернар Арно ва Марк Цукерберг ўрин эгалладилар.

ЎҚИНГ: Маск ҳазили чинга айланди: Tesla кутилмаганда спиртли ичимлик – текила сотяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!