iPhone 12’лар учун MagSafe Charger – магнитли қувватлагич ва MagSafe Duo Charger док-станцияси тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  506
  •  14.10.2020 12:46

iPhone 12’лар учун MagSafe Charger – магнитли қувватлагич ва MagSafe Duo Charger док-станцияси тақдим этилди

Apple компанияси ўз ноутбуклари учун чиқарган MagSafe магнитли қувватлагичлари 2016 йили ғойиб бўлган эди. Корпорация энди уни iPhone 12 туркумидаги смартфонлари учун магнитли коннектор сифатида қайта тақдим қилди.

ЎҚИНГ: 2019 йили «раҳматли» бўлган саккизта технология (+видео)

MagSafe Charger магнитли қувватлагичи фақатгина ўн иккинчи авлод айфонлар билан ишлайди.

Шунингдек, мазкур стандартни турли аксессуарлар, масалан – ғилоф ёки махсус ҳамёнча учун ҳам қўллаш мумкин.

Оддий зарядлаш ускунаси – MagSafe Charger моделидан ташқари, Apple яна 15 ваттлик қувват узатувчи MagSafe Duo Charger док-станциясини ҳам тақдим қилди. Унинг ёрдамида бир вақтнинг ўзида iPhone ҳамда Apple Watch’ни зарядласа бўлади.

MagSafe Charger ускунасини аллақачон Apple сайти орқали 39 доллар эвазига олиш мумкин. MagSafe’ли ғилофлар 49 доллардан, MagSafe’ли ҳамёнча эса 59 доллардан сотилмоқда.

MagSafe Duo Charger док-станцияси эса йилнинг охирига бориб савдога чиқади.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12, 12 mini, 12 Pro ва 12 Pro Max: моделлар ўртасидаги фарқ нимада?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!