iPhone ва iPad’ларнинг «ота»си – Apple кўрсатмаган W.A.L.T илк «жонли» видеода!

  •   DiMaX
  •  509
  •  10.04.2019 14:30

iPhone ва iPad’ларнинг «ота»си – Apple кўрсатмаган W.A.L.T илк «жонли» видеода!

Купертинолик корпорация 2007 йили моддий клавиатураси бўлмаган биринчи смартфонни тақдим этганди. Бироқ айни шундай технологияга эга илк қурилмасини у ҳали 1993 йилдаёқ ишлаб чиқарган экан!

ЎҚИНГ: Илк iPhone'ни рақиблар қандай майна қилгани ва йўқликка равона бўлишгани ҳақида

W.A.L.T деб номланувчи мазкур гаджет ҳозирги смартфонлар ва планшетларнинг биринчи «аждод»и ҳисобланади, аммо Apple уни бозорга тақдим этмаган. Австралиялик инсайдер Сони Диксон унинг ишлаётган ҳолатидаги «жонли» видеосини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Эксклюзив видео: iPhone’нинг барча 15 та моделини ўзаро таққослашди!

Apple W.A.L.T аслида мобил эмас, балки стационар телефон бўлиб, ўзида факс ҳам мавжуд. Унинг ихчам сенсорли дисплейи эса стилус билан ишлайди – худди ҳозирги iPad’лар каби. Матнни қўлда териш ҳам, стилусни ручка тарзида ишлатиб, қўлёзмадаги ҳарфларни таниб олувчи тизими орқали ёзиш ҳам мумкин.

Планшет, телефон ва факс гибриди бўлмиш W.A.L.T’нинг ўзида контактлар китобчаси, қўнғироқлар тарихи, факс жўнатиш функцияси ва ҳатто онлайн банкинг иловаси ҳам бор! Қўл ёзувларини англаб олишидан ташқари, унда қўнғироқ товуши учун таронани танлаш ҳам мумкин.

W.A.L.T гаджети купертиноликларнинг компьютерлари учун ишлаб чиқилган System 6 (Mac OS 6) операцион тизими бошқаруви остида ишлайдиган бўлган. Қурилманинг айрим қисмлари Powerbook 100 компьютеридан олинган, у маълумотларни сақлаш учун қаттиқ дискка ҳам эга эди.

ЎҚИНГ: Чордоқда 30 йил чанг босиб ётган Apple компьютери топилди. Уни ёқиб кўришса...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.