iPod’нинг зўри Дубайда

  •   Saroy
  •  852
  •  25.06.2018 14:20

iPod’нинг зўри Дубайда

Дубайда (Бирлашган Араб амирлиги) The Pad деб номланувчи кўп қаватли бино қурилиши ниҳоясига етмоқда.  Мазкур иншоот меъморларини iPod қурилмаси илҳомлантирган, чамаси, шу боис бино гигант кўринишдаги Apple гаджетига ўхшайди. .

Қурилиш 2007 йилда бошланган эди, бироқ икки йил ўтиб маблағ топилмагани боис қурилишни музлатишга тўғри келди. Мана энди уни ниҳоясига етказишга қарор қилинди. Насиб бўлса, йилнинг охирида уй соҳиблари кўчиб ўта бошлайди, дейди лойиҳа вакиллари.

Бино 26 қаватдан иборат бўлиб, унда 256 хонадон бор ( кичик квартиралардан тортиб, уч хонали апартаментгача).

ЎҚИНГ: Apple жаримага тортилди

The Pad’нинг  энг муҳим жиҳати — бу унинг ноодатий шаклидир. Бино 6,5 градусга оғиб турибди. Атрофдан қаралса, османупар бина йиқилиб кетадигандек туюлади, ичкарида эса бу сезилмайди. Бироқ, яхшилаб қарасангиз, у айнан қувватлантиргичга қўшиб қўйилган iPod’нинг ўзи, дейсиз.

Бино энг янги технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, «аққлли уй» стандартига тўла мос келади: фойдаланувчиларни таниб олиш ва овоз билан бошқариш қурилмалари, биометрик қулфли эшиклар, дастурланган ёритиш тизими, қолаверса, уй соҳибининг соғлигини назорат қилиб турадиган техника шулар жумласидандир.

ЎҚИНГ: Автомобиль калити ўтмишда қолади: энди смартфон билан...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!