Жеймс Кэмероннинг «Аватар» фильми асосида ўйин чиқди! (трейлер)

  •   DiMaX
  •  458
  •  24.06.2021 14:30

Жеймс Кэмероннинг «Аватар» фильми асосида ўйин чиқди! (трейлер)

Биз яқинда E3 2021 тадбирида Microsoft ва Bethesda намойиш этган барча 32 та ўйин трейлерларини битта хабарда эълон қилган эдик. Electronic Entertainment Expo ўйинлар кўргазмасининг бу йилгисида Ubisoft компанияси «Avatar: Frontiers of Pandora» номли лойиҳани ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Мақтовли ўйин, ниҳоят, Android-қурилмаларга ҳам чиқди: бошида бепул ўйнанг!

Номидан ҳам кўриниб турганидек, бу ўйин таниқли режиссёр Жеймс Кэмерон суратга олган «Аватар» фильми асосида тайёрланган. Avatar: Frontiers of Pandora ўйинининг биринчи трейлерида ўша кинодаги манзараларни кўрамиз: кўк танли Нави одамлари, ғаройиб жониворлар, ҳарбий техникали ёвуз босқинчи аскарлар...

Жанрига кўра Avatar: Frontiers of Pandora биринчи шахс номидан ўйналувчи жангари ўйин бўлади. Ушбу лойиҳани Massive Entertainment студияси Lightstorm Entertainment ҳамда Disney билан бирга тайёрламоқда.

Афсонавий фильм асосидаги ўйиннинг релизи 2022 йилга белгиланган ва, Ubisoft’нинг таъкидлашича, унинг движоги янги авлод консоллари ва компьютерларга мослаб махсус яратилган. Яъни, Avatar: Frontiers of Pandora ўйини нисбатан эски – PlayStation 4 ҳамда Xbox One консолларига чиқмаса керак

ЎҚИНГ: 2021 йилнинг 1-ярмидаги энг оммабоп ўнта ўйин (Twitter рейтинги)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!