Коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишди – классик мусиқага ўхшайди!

  •   DiMaX
  •  3674
  •  07.04.2020 18:19

Коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишди – классик мусиқага ўхшайди!

Пандемия келтириб чиқарган коронавирус расмларини интернетда кўрган бўлсангиз керак. Америкалик биологлар эса шу SARS-CoV-2 оқсилларининг тебранишларини ёзиб олишди ва ҳосил бўлган мусиқани Soundcloud сайтида эълон қилишди.

ЎҚИНГ: Сўзлайдиган китоблар

Тадқиқот гуруҳининг раҳбари Маркус Бюлер бу ҳақда шундай дейди:

«Сиз тинглаётганингиз – кўп қатламли алгоритмик композиция бўлиб, унда оқсилнинг тебранишлари спектрини ҳам, ритмик элементларини ҳам, аминокислоталарнинг тўқилган тарона кўринишида бирикишларини ҳам акс эттиради».

Коронавируснинг овозини мана бу ҳавола орқали сиз ҳам тинглаб кўринг – у товуш чиндан ҳам классик мусиқага ўхшайди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида имкон қадар уйда қолганингиз маъқул. Бунда сизга қулай бўлиши учун интернет ва телефон икки ойгача ўчмайдиган қилинди, яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатиляпти, «Ўзбектелеком» яна олтита сайтга киришни бепул қилди, мобил алоқа операторлари бир қатор сайтлар ва хизматларини текин қилишган...

ЎҚИНГ: «Коронавирусга ҳам 5G айбдор!» – кишилар алоқа антенналарини ёқиб, оператор ходимларига ҳужум қилишяпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!