Кўрсаткич ёмон эмас: PUBG ўйини 100 миллион мартадан кўп юкланди
«Қироллар жанги» ўйинининг онлайн мобиль версияси атиги тўрт ой ичида 14 миллиондан кўп фаол фойдаланувчиларни йиға олди. Ҳали бунда Осиё мамлакатларидаги статистика қўшилгани йўқ. Бу мамлакатларда ҳам PUBG ўйини жуда машҳур саналади.
ЎҚИНГ:Fortnite бўйича тренер қидирилмоқда
Шундай улкан рақамга қарамай, мазкур ўйин даромад олиш бўйича ўзининг энг катта рақиби, яқиндагина смартфонларга кўчган Fortnite ўйинидан ортда қолмоқда. Агар Sensor Tower таҳлилий марказнинг ҳисоботига ишонадиган бўлсак, PUBG Mobile’нинг даромади 50 миллион долларга етган. Компаниянинг аввалги ўйини Epic Games ҳам қисқа вақтда яратувчиларига 92 миллион доллар йиғиб берганди. Шунга қарамай, компаниядагилар унчалик ҳам хафа бўлмаса керак. Чунки, яқиндагина ушбу компаниянинг бюджети бутерброд ва бир банка колага ҳам етмасди, энди эса миллионлаб даромад кўрмоқда, дейилади ушбу хабарда.
ЎҚИНГ:Ўйин тамом, дўконни ёпинг: Nintendo эмуляторли сайтлар эгаларини судга бермоқчи