Кун видеоси: Битта қувватда 600 км юрадиган BMW i4 электрик седани!

  •   DiMaX
  •  802
  •  23.01.2021 16:54

Кун видеоси: Битта қувватда 600 км юрадиган BMW i4 электрик седани!

Немис машинасозлари ўтган йилнинг март ойида BMW i4 концепт электромобилини намойиш этишган эди. Ишлаб чиқарувчи унинг тақдимотида мазкур маҳсулотнинг серияли вариантини 2021 йили чиқаришини ҳам айтган.

ЎҚИНГ: BMW янги электрокроссоверини тақдим қилди (+видео)

BMW i4 электрик седани янгича – электромобилларда ҳам, ички ёнув двигателли машиналарда ҳам, гибрид автомобилларда ҳам қўлланувчи универсал платформа базасида ишлаб чиқилган.

Электрокарнинг тўлиқ техник хусусиятлари ҳозирча эълон қилинмаган, лекин BMW олдин унинг батарея сиғими 80 кВт/соатлик эканлигини, қувват захираси эса 600 километр юришга етишини айтган. BMW i4 учун ясалган электродвигателнинг қуввати тахминан 530 от кучига тенг.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп электромобиллар рейтинги: Tesla’га немислар етай деб қолишди!

Компания ўзининг расмий YouTube-канлида BMW i4 синовлари акс этган видеороликни эълон қилди:

Шунга қараганда, BMW i4 электрокарининг серияли версияси яқин орада тақдим этилади ва шу йилнинг ўзидаёқ савдога чиқиши мумкин.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!