LG V40 смартфони уч модулли «идеал» камерага эга бўлади

  •   DiMaX
  •  843
  •  19.07.2018 18:28

LG V40 смартфони уч модулли «идеал» камерага эга бўлади

Хабарингиз борки, учта модулли асосий камерага эга смартфонлар босқичини Huawei компанияси ўзининг P20 Pro модели билан бошлаб берганди. Гарчи Samsung бу борада ундан ҳам ўзиб кетишга бел боғлаган бўлса-да, LG ҳам бўш келмоқчи эмас.

ЎҚИНГ: Samsung ва Huawei «дамини олаверсин», энг «серкамера» смартфонни бошқаси чиқаряпти! (+видео)

Манбалар LG V40 моделининг асосий камераси учта, олд камераси эса иккита модулга эга бўлишини айтишмоқда. Бош камеранинг датчиклари 20, 16 ва 13 мегапикселли бўлади. Тағин улардан бири оддий объектив бўлса, иккинчиси ўта кенг бурчакли, учинчиси эса телеобъектив ҳисобланади. Шу тариқа, LG компанияси «идеал» камера қанақа бўлишини ўзининг шу флагмани мисолида кўрсатиб қўймоқчи.

Шунингдек, LG V40 флагмани экрани корпус олд юзасининг 90 фоиз майдонини эгаллаши ҳақида ҳам хабар беришмоқда. Булардан ташқари, компания девайснинг тақдимотидан то унинг бозорга чиқарилиш санасигача бўладиган вақтни ҳам қисқартирмоқчи.

ЎҚИНГ: LG’дан беш камерали смартфон: нархи ошкор бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.