LG йўл харитаси: Android 11 қайси смартфонларга қачон етиб келади?

  •   DiMaX
  •  383
  •  11.03.2021 13:19

LG йўл харитаси: Android 11 қайси смартфонларга қачон етиб келади?

Аксарият смартфонсозлар ўз мобил қурилмаларига Android 11 операцион тизим талқини асосидаги янги прошивкалар тарқатишда давом этишмоқда. LG ҳам ўз смартфонларидан қайсилари бу йил шундай апдейт қабул қилишини айтди.

ЎҚИНГ: LG шу йилиёқ сотувга чиқувчи, ўрама экранли Rollable смартфонини видеода кўрсатди!

Мазкур маълумот компаниянинг Германиядаги расмий сайтида эълон қилинган. Қуйидаги графикда Android 11 операцион тизимини қабул қилувчи LG смартфонлари рўйхати ҳам, улардан ҳар бири қачон янгиланиши ҳам кўрсатилган.

Демак, бу компания телефонлари орасида LG Velvet 5G модели биринчи бўлиб – апрелдаёқ Android 11 прошивкасини олар экан. Эслатиб ўтамиз, ушбу гаджет CES 2021 кўргазмасида CES 2021 Innovation Awards мукофотига сазовор бўлган.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида LG G8X, учинчи кварталда эса LG Velvet 4G ҳамда LG G8S смартфонларига тегишли апдейтлар келади. Йилнинг сўнгги уч ойида LG WING, LG K52 ва LG K42 қурилмаларининг прошивкалари янгиланади.

Бу орада эса...

ЎҚИНГ: Синовчилар учун Android 12 чиқди – ўзгаришлар ва ўрнатиладиган смартфонлар рўйхатлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!