Синовчилар учун Android 12 чиқди – ўзгаришлар ва ўрнатиладиган смартфонлар рўйхатлари

  •   DiMaX
  •  1079
  •  19.02.2021 12:12

Синовчилар учун Android 12 чиқди – ўзгаришлар ва ўрнатиладиган смартфонлар рўйхатлари

Аввалроқ биз Android 12 талқинидаги мобил операцион тизимнинг экранидан олинган биринчи скриншотларни улашган эдик. Сўнгроқ эса унинг намойиш саналари ҳақидаги маълумот ҳам чиқди. Лекин ҳаммасидан ҳам олдин...

ЎҚИНГ: Ҳали Android 11 чиқмай туриб, Android 12’гача янгиланувчи илк смартфон эълон қилинди! (+видео)

Google компанияси бугун – 19 февралда ўтар тунда ушбу операцион тизимнинг дастурчиларга мўлжалланган биринчи Android 12 Developer Preview версиясини тақдим қилди. Унда ҳозирча жиддий ўзгаришлар йўқ, асосийлари эса қуйидагича:

  1. «Шторка» ўзгарган – билдиришонмалар каттароқ бўлган.
  2. Дастурлар логотиплари катталаштирилган.
  3. Nearby Share орқали Wi-Fi паролини улашиш мумкин.
  4. Тизимга кенгайтирилган скриншотлар қўшилган
  5. Шорткатлар менюси каттайтирилган.
  6. Созламалар ташқи кўриниши ўзгарган – энди битта қўлда бошқариш осон.

ЎҚИНГ: Сиз Android 11’да кутган зўр функция Android 12’га жорий этиляпти (+видео)

Android 12 Developer Preview 1 прошивкаси ҳозирча фақат Google компаниясининг Pixel 3, Pixel 3a, Pixel 4, Pixel 4a, Pixel 4a 5G ва Pixel 5 смартфонларига ўрнатиш мумкин. Улар учун тегишли прошивка файлларини мана бу ҳавола орқали кўчириб олиш имкони мавжуд.

Фақат синовчи-дастурчилар эмас, балки барчага мўлжалланган Android 12 операцион тизимининг якуний – барқарор релиши кузда бўлиб ўтади. Google унгача яна иккита девелопер прошивкасини ҳамда оддий фойдаланувчилар учун тўртта бета-версиясини чиқармоқчи.

Шунингдек, қидирув гиганти ўн иккинчи авлод «яшил роботча» ҳақида 24 февралда бўлиб ўтадиган тадбирда батафсил сўзлаб беришни ваъда қилмоқда.

ЎҚИНГ: Смартфонингизга ҳозироқ Android 12 қиёфасини бахш эта оласиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!