Lucid Air электромобили Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилди! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  3694
  •  19.09.2020 13:48

Lucid Air электромобили Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилди! («жонли» видео)

Электромобиллар ишлаб чиқарувчи компаниялар кўп бўлса-да, Tesla улар орасида етакчиси ва кенг оммалашганидир. Лекин яқинда Lucid Motors компанияси Lucid Air русумли электрик седанини намойиш этиб, Tesla’нинг барча рекордларини синдиришини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Tesla раҳбари Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларидан айрилди!

Афтидан, Lucid Motors бекорга мақтанмаган экан – унинг янги автомобили аллақачон тезлик бўйича янги рекорд ўрнатиб улгурди. Калифорния штатидаги Laguna Seca пойга доирасида у Tesla Model S электрокарининг энг илғор версиясини мағлуб этди!

Lucid Air электроседанининг пойгадаги рекордини акс эттирувчи қуйидаги видеоролик гувоҳлар томонидан суратга олинган:

Гувоҳларнинг таъкидлашича, пойга йўлининг Laguna Seca қисмини Lucid Air атиги 1 дақиқаю 33 сонияда босиб ўтган. таққослаш учун келтириб ўтсак: Tesla Model S электромобилининг кучайтирилган – Plaid Edition модификацияси айни шу ерда 1 дақиқаю 36,55 сониялик натижа кўрсатган. Кейинроқ эса Model 3 янги рекорд ўрнатган – 1 дақиқа ва 35,79 сония.

Лекин шуниси ҳам борки, Lucid Air тезлигини ўлчаш айнан қўл хронометри орқали амалга оширилганми ёки трассага ўрнатилган аппарат ёрдамидами – ҳозирча аниқлик киритилмаяпти. Унинг рекорди ҳам ҳозирча норасмий характерга эга бўлгани учун, Lucid Motors компаниясининг ўзи бу билан мақтанишга шошилмаяпти.

ЎҚИНГ: Tesla’нинг кутилмаган кушандаси: Sony ўз электромобилини йўлга чиқарди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.