Марказий банк огоҳлантиради: «Фирибгар Telegram-каналларга алданманг!»

  •   DiMaX
  •  1228
  •  23.01.2020 13:14

Марказий банк огоҳлантиради: «Фирибгар Telegram-каналларга алданманг!»

Юртимизда энг оммалашган мессенжерлардан бири Telegram бўлиб, кўплаб корхона-ташкилотлар унда ўз каналларини ҳам юритиб келишади. Бироқ уларнинг орасида сохталари, бирор нуфузли идора номи билан фирибгарлар томонидан очилганлари ҳам йўқ эмас.

ЎҚИНГ: Ташқи ишлар вазирлиги иккита Telegram-канал очди ва сиздан маслаҳат сўраяпти

Жумладан, Марказий банк аҳолини фирибгар Telegram-каналлар пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади ЎзА.

«"MARKAZIY BANK AKSIYASI" сарлавҳаси билан "ЗАКАЗ_МУИ" деб номланган телеграмм-каналда тарқатилаётган ахборот Марказий банкнинг коммуникацион каналларига алоқаси йўқлиги ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдирамиз!

Расмий ташкилот номидан ноқонуний фаолият юритилиши амалдаги қонунчиликнинг қўпол бузилиши ҳисобланади ва кўриб чиқиш учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилади!» – дейилган хабарда.

Шуни қўшимча қилиш мумкинки, расмий сайтидаги маълумотларга кўра, Марказий банкнинг фақат Facebook-саҳифаси мавжуд. Демак, бошқа ижтимоий тармоқларда унинг номидан очилган канал, саҳифа ёки гуруҳларга алданиб қолманг!

ЎҚИНГ: «Группага одам қўш ва пул ишла»: интернет-фирибгарларнинг янги туридан сақланинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!