Meizu 16 ва 16 Plus смартфонларининг тақдимот санаси ҳам, нархи ҳам маълум бўлди

  •   Saroy
  •  966
  •  25.07.2018 12:56

Meizu 16 ва 16 Plus смартфонларининг тақдимот санаси ҳам, нархи ҳам маълум бўлди

Хитой телекоммуникация ускуналарини сертификациялаш маркази TENAA сайтида янги Meizu 16 ва 16 Plus смартфонлари тасвири пайдо бўлди. Гап шундаки, ушбу янги аппаратлар ишлаб чиқарувчи томонидан ҳали расман тақдим этилмаган.

TENAA смартфонларнинг фотографияси билан бирга айрим тавсифи ҳақида ҳам маълумот берган. 

ЎҚИНГ:Meizu M5s: арзон смартфон харид қилиш учун 5 сабаб

Иккала смартфон ҳам ромсиз дизайнга эга бўлиб,  орқа панелда вертикал жойлашган асосий қўш камерага эга бўлади. Бармоқ излари сканери кўринмайди, миш-мишларга қараганда у тўғридан тўғри экран билан интеграциялаштирилган.

ЎҚИНГ:Meizu X8: компаниянинг дисплейи қирқмали илк смартфони

Meizu 16’ нинг катталиги  150,5 x 73,2 x 7,3 мм. Аккумулятор сиғими 2950 мАч. Гап-сўзларга қараганда, қурилма Qualcomm Snapdragon 710 процессорида ишлайди.

Meizu 16 Plus’ нинг катталиги эса 160,4 x 78,2 x 7,3 мм. Унинг аккумулятори сиғими 3570 мАч. Процессор ҳам кучлироқ, яъни Qualcomm Snapdragon 845.

Meizu 16 ва 16 Plus аппаратларининг дебюти 8 августга белгиланган, Samsung Galaxy Note 9 флагмани тақдимотидан бир кун аввал. Тахминий нархлар қуйидагича:

  • Meizu 16 6+64 ГБ — 469 доллар
  • Meizu 16 6+128 ГБ — 515 доллар
  • Meizu 16 Pro 6+ 128 ГБ — 579 доллар
  • Meizu 16 Pro 8+ 256 ГБ — 625 доллар

ЎҚИНГ:Google Еврокомиссия жаримаси туфайли Android’ни пуллик қилмоқчи

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!