Mi Band 3 «кушандаси» – NFC модулли Honor Band 4 «жонли» суратларда!

  •   DiMaX
  •  621
  •  14.09.2018 16:16

Mi Band 3 «кушандаси» – NFC модулли Honor Band 4 «жонли» суратларда!

Huawei компанияси жорий ойнинг бошида ўзининг Honor Band 4 русумли смарт-билагузукни тақдим этган эди. У тақилувчи девайслар бозори етакчиларидан ҳисобланган Xiaomi Mi Band 3’нинг асосий рақобатчиси сифатида майдонга тушаётир.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг нияти жиддий: у Mi Band 3 «кушанда»сини тайёрлади!

Бугун эса ҳозирча савдога чиқиб улгурмаган ушбу гаджетнинг бир нечта «жонли» расмлари интернетда тарқалди.

Honor Band 4 «ақлли» билагузугининг тўлақонли AMOLED-дисплейида тасвир аниқлиги 240х120 пикселни ташкил этади. Диагоналига 0,95 дюймлик рангли экран юзасига 2.5D ҳимоя шишаси ётқизилган.

Қурилмада биттагина – «Home» тугмачаси мавжуд бўлиб, у ҳам экранга интеграция қилинган. Браслетнинг тасмачаси эса Француз Эстетика Академияси (French Academy of Aesthetics) билан ҳамкорликда кўркам қилиб тайёрланган.

Huawei бу гаджетини NFC модули билан ҳам таъминлаган – у орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш мумкин. Honor Band 4 сувдан ҳимояланган – уни таққанча, қўрқмасдан 50 метргача сув тубига шўнғийверасиз!

Оддий режимда у 14 кунгача қувватлашсиз ишлай олади. Юрак уришларининг частотасини доимий назорат қилиб туриш режимида эса билагузукнинг қуввати 6 кунга етади.

Хитойлик техногигант Honor Band 4 учун 29 АҚШ доллари миқдорида нарх белгилаган. Унинг рақиби – Xiaomi Mi Band 3 «ақлли» браслетининг NFC модулли версияси ҳам шунча туради.

ЎҚИНГ: Mi Band 3 «кушандаси» сотувга чиқди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.