Мобил иловадан фойдаланиб, 3750 МБгача бонуслар олинг!

  •   DiMaX
  •  7108
  •  03.09.2020 11:03

Мобил иловадан фойдаланиб, 3750 МБгача бонуслар олинг!

Куни кеча «Ўзбектелеком» акционерлик жамияти интернет фойдаланувчилари учун «Чексиз ёз» акцияси кузда ҳам давом этишини эълон қилган эди. Шунингдек, UZTELECOM мобил алоқа хизмати – Uzmobile абонентлари учун ҳам бонуслар бериш муддатини узайтирган.

ЎҚИНГ: Оператор энг оддий ва энг фойдали тарифга бепул уланиш муддатини узайтирди!

Хабарга кўра, абонентлар 2020 йилнинг 31 декабрига қадар MyUZTELECOM мобил иловасидан фойдаланиб, бонусли интернет-тўпламларга эга бўлишлари мумкин. Мазкур универсал иловасини юклаб олганда ва ундан фойдаланганда, совға сифатида 50 МБдан 3750 МБгача бўлган интернет-тўпламларнинг эгасига айланасиз!

Қулай MyUZTELECOM мобил иловаси – бу Миллий оператор абонентлари учун универсал ечим бўлиб, сизнинг хизматларингизни бошқаришдаги ягона ёрдамчингизга айланади. MyUZTELECOM ёрдамида сиз алоқа ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз, интернет-тўпламларни харид қилишингиз, оператор хизматларини фаоллаштиришингиз ва ўчиришингиз мумкин.

Эндиликда MyUZTELECOM мобил иловаси орқали хизматларни бошқариш ва тўлаш нафақат тез, балки фойдали ҳамдир! Иловани юклаб олинг ва совға сифатида 500 МБ Интернет-трафикка эга бўлинг. Аммо, бу ҳали ҳаммаси эмас! Шахсий ҳисобингизни ҳар тўлдирганингизда ёки Интернет-тўпламларни фаоллаштирганингизда, сиз 3 кундан 7 кунгача бўлган даврга сизга тақдим этилаётган бонус туридан келиб чиққан ҳолда юқори тезликдаги ва энг сифатли мобил интернетнинг бонусли МEГАБАЙТларига мутлақо бепул тарзда эга бўласиз. Мисол учун, ҳисобингизни 10 000 сўмдан 24 999 сўмгача тўлдирганингизда, сизга 100 МБ совға сифатида тақдим этилади! Номинал қиймати 5000 МБ бўлган Интернет-тўплам харид қилганингизда эса сиз 250 МБ бонусли трафикка эга бўласиз!

Акция Uzmobile операторининг GSM стандартидаги жисмоний шахс абонентлари, шунингдек «Фаол» ҳолатидаги «Мобил бюджет» хизматига эга корпоратив мижозлар учун ҳам амал қилади.

MyUZTELECOM иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз мумкин:

Акция ҳақида батафсил маълумотлар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!