Мобил оператор 90%гача борувчи «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР» муддатини октябрнинг охиригача узайтирди!

  •   DiMaX
  •  1536
  •  22.09.2020 09:31

Мобил оператор 90%гача борувчи «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР» муддатини октябрнинг охиригача узайтирди!

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг филиали – Uzmobile уяли алоқа оператори августнинг бошида GSM стандартидаги абонентлар учун «ОЛТИН» рақамларга «Қайноқ чегирмалар» эълон қилган эди. UZTELECOM расмий сайтидаги хабарга кўра, мазкур акциянинг муддати 30 октябрга қадар узайтирилган.

ЎҚИНГ: Мобил алоқа учун «ТАЪЛИМ» тариф режаси ва махсус интернет-тўпламлар жорий этилди!

2020 йил 21 сентябрдан 30 октябргача GSM стандартидаги SIM-картани кўрсатилган тариф режаларидан бирига уланганда, пулли тоифадаги чиройли рақамни катта чегирма билан сотиб олиш имконияти мавжуд! «QAYNOQ CHEGIRMALAR» акцияси доирасидаги чегирма миқдори эса фаоллаштирилган тариф режасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Масалан, «Ishbilarmon», «Royal» ёки корпоратив мижозларга мўлжалланган «Business Royal» тариф режаларини улаб, сиз пулли тоифадаги ҳар қандай рақамга 60 фоизлик чегирмага эга бўласиз! «Street UPGRADE» тариф режасининг абоненти бўлиш орқали эса сиз XYY-06-66 комбинациясидаги рақамлардан бирини нақ 90 фоизлик чегирма билан оласиз.

Акция ҳақида батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «МАКТАБ» тариф режаси: энг қулай шароитларда хавфсиз онлайн таълим!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!