Оператор 40% дан 90%гача «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР»ни эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  1689
  •  05.08.2020 17:09

Оператор 40% дан 90%гача «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР»ни эълон қилди!

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг филиали – Uzmobile уяли алоқа оператори  куни кеча «Рақам ижараси» хизматини тақдим этган эди. Энди эса у GSM стандартидаги абонентлар учун «ОЛТИН» рақамларга «Қайноқ чегирмалар» эълон қилди.

ЎҚИНГ: Мобил алоқа тармоқларини модернизациялаш лойиҳаси якунланди!

Чиройли, осон эслаб қолинадиган рақамлар соҳиби бўлиш – бу нафақат ҳашамат белгиси, балки қулайлик ҳамдир. Эндиликда сиз ҳам арзон нархларда ишончли алоқага эга истагингиздаги «олтин» рақам соҳиби бўлишингиз мумкин, дейилади UZTELECOM хабарида.

2020 йилнинг 5 августидан 20 сентябрига қадар GSM стандартидаги қуйида кўрсатилган тариф режаларидан бирига янги SIM-картани фаоллаштирсангиз, сиз автомат равишда пуллик тоифадаги чиройли рақамни катта чегирма асосида харид қилиш имконига эга бўласиз! Чегирма уланаётган тариф режасига қараб белгиланади. Мисол учун, «Ishbilarmon», «Royal» ёки корпоратив мижозлар учун «Business Royal» тариф режаларига уланганда, сиз исталган пуллик тоифадаги рақамлардан бирига 60% чегирмага эга бўласиз. «Street Upgrade» тариф режасининг абоненти бўлганда эса, XYY-06-66 каби комбинация кўринишидаги рақамга 90% чегирмани қўлга киритасиз.

«Қайноқ чегирмалар» акциясида ҳам жисмоний шахслар, ҳам юридик шахслар иштирок этишлари мумкин. Акциянинг муҳим шартларидан бири – «Street», «OnLime», «Flash», «Ishbilarmon», «Royal» тариф режаларидаги жисмоний шахслар ва «Business voice», «Business 25», «Business 35», «Business 50», «Business 70», «Ishbilarmon», «Business Royal» тариф режаларидаги юридик шахслар чиройли рақамларни чегирма билан сотиб олаётганда, ўз тариф режаларига уланган кундан бошлаб 6 марта абонент тўлови тўланган давр мобайнида ўзгартира олмайдилар.

Шунингдек, «Street Upgrade» ва «Flash Upgrade» тариф режаларига уланиш билан бирга чиройли рақамларни чегирма билан сотиб олаётганда, абонент ўз тариф режасини уланган кундан бошлаб абонент тўлови ушлаб қолинган 2 тўланган давр мобайнида ўзгартира олмайди.

Батафсил маълумот учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.