Олтита русумдаги смартфонга Android 11 асосидаги Realme UI 2.0 тарқатилмоқда

  •   DiMaX
  •  316
  •  01.02.2021 11:06

Олтита русумдаги смартфонга Android 11 асосидаги Realme UI 2.0 тарқатилмоқда

OPPO корпорациясининг суббренди яқинда ўзининг янги арзон смартфони – Realme C20 моделини тақдим этган эди. Энди эса у Android 11 операцион тизим талқинига асосланган янги график қобиқни олти хил гаджетида синовдан ўтказа бошлади.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Бета-тест доирасида энг янги операцион тизим асосида тайёрланган Realme UI 2.0 график қобиғи олти хил моделдаги смартфонларга тақдим этилган. Улар қуйидагилардир:

  1. Realme 6
  2. Realme C12
  3. Realme C15
  4. Realme X2
  5. Realme X3
  6. Realme X3 SuperZoom

Афсуски, бета-тест доирасида Android 11 базасидаги Realme UI 2.0 график қобиғи ҳозирча фақат Ҳиндистондаги фойдаланувчилар учун тарқатилган. Бошқа ҳудудларда бета-синовлар кейинроқ бошланиши, ёки уларга график қобиқнинг бирйўла барқарор версияси узатилиши мумкин.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар