Оммабоп пулли ўйинлардан бири iOS ва Android учун бепул чиқяпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1149
  •  19.03.2019 14:14

Оммабоп пулли ўйинлардан бири iOS ва Android учун бепул чиқяпти! (+видео)

Activision компаниясининг дастурий маҳсулоти – Call of Duty бутун дунё бўйлаб энг оммалашган ўйинлардан биридир. Ўтган йили у PlayStation Blog версиясига кўра энг яхши тармоқ ўйини, деб топилгани ҳам бежиз эмас.

ЎҚИНГ: 2018 йил сўнгида энг оммалашган PlayStation ўйинлари рейтинги билан танишинг

 Call of Duty: Mobile номли ўйинини Activision компанияси бирйўла иккала мобил платформа учун тақдим этаётганини маълум қилди. Кўп фойдаланувчи режимига эга бўлган бу ўйиннинг бета-тест синовлари яқин орада бошланади.

Дастурчиларнинг ваъда беришларича, CoD: Mobile консол даражасидаги графикага эга бўлади. Ўйинда Modern Warfare ҳамда Black Ops қисмларидаги хариталар ва таниш персонажлар пайдо бўлади.  

Шунингдек, уни бир қанча режимлардан бирида ўйнаш имкони тақдим этилади; аммо бошланишига иккита – «Team Deathmatch» ва «Frontline» режимларидагина ўйнаш мумкин бўлади. Янги хариталар ва режимлар ўйинга босқичма-босқич қўшиб борилади.

ЎҚИНГ: Fortnite’да болаларни ўлдиришяпти – буни ота-оналарнинг ўзлари илтимос қилишмоқда! (+видео)

Қуйида Call of Duty: Mobile трейлерини томоша қиламиз:

Энг қувонарлиси – Call of Duty: Mobile бепул тарқатилади! Яқин ойлар ичида унинг ёпиқ бета-синови бошланади, агарда унда иштирок этишни хоҳласангиз, расмий сайтида ариза тўлдиришингиз ёки Google Play’да рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: PUBG ўйнаётган вояга етмаганларни ҳибсга олиш бошланди!