Ўн ойлик чақалоқ Tesla электромобили учун 10 минг долларлик харид қилди

  •   DiMaX
  •  274
  •  24.06.2021 08:06

Ўн ойлик чақалоқ Tesla электромобили учун 10 минг долларлик харид қилди

TikTok ижтимоий тармоғидаги @stayfitstaylit номли фойдаланувчининг ўн ойлик ўғли iPad ўйнаб туриб, Tesla электромобили учун 10 минг долларлик дастурий таъминотни сотиб олган. Тўлов мобил илова орқали амалга оширилган, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Оддий фуқаро нега бирданига 27 дона Tesla электромобили сотиб олди?

Ушбу дастурий таъминот ёрдамида электромобил автопилотда ҳаракатлана олади, автоматик равишда қатнов қисмларини ўзгартиради ва тўхтаб туради, тўлиқ автоном компьютерга ўтиб, светофорларни таний олади.

Аёлнинг ўзи, чақалоғи 10 837 доллар миқдоридаги автомобил дастурий таъминотни сотиб олиш учун мустақил равишда тўлов қилганлигини таъкидлаган.

Харидор аёл тасдиқни – квитанцияни, автомашина ақлли равишда ўзи ҳаракатланиши ва йўловчига эшикларни очишини видеога олиб кўрсатган.

Америкалик аёлнинг таъкидлашича, у ва боланинг отаси ўз фарзандининг бу ишидан ғазабланмаган, чунки улар олдинроқ ушбу харидларни амалга ошириш кераклигини муҳокама қилишган.

Аёлнинг сўзларига кўра, чақалоқ уларни қарор қабул қилишга ундаган ва улар учун ҳамма нарсани ўзи бажарган.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.