Ўрта нархли бўлажак хит – Galaxy A52’нинг бу жиҳати сизга ҳам ёқмайди

  •   DiMaX
  •  4937
  •  07.01.2021 16:40

Ўрта нархли бўлажак хит – Galaxy A52’нинг бу жиҳати сизга ҳам ёқмайди

Samsung компаниясининг Galaxy A50 смартфони 2019 йилда дунё бўйича энг кўп сотилган телефон эди. 2020 йилда эса унинг ўрнига Galaxy A51 модели энг бестселлер бўлди. Энди бу йилга келиб...

ЎҚИНГ: 2021 йилнинг потенциал бестселлери – Galaxy A52 5G илк суратларда

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу туркумнинг навбатдаги вакили – Samsung Galaxy A52 смартфонини ҳам шундай оммабоплик кутаётганини пайқаш қийин эмас. Яқинда унинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган версияси – Galaxy A52 4G ҳам чиқиши маълум бўлган – уни аллақачон Geekbench сервисида синаб кўришган.

Қувонарлиси – смартфоннинг ҳар иккала версияси ҳам нуфузли чипсоз – Qualcomm процессорлари базасида тайёрланмоқда. Шу билан бирга, Samsung мухлисларининг ҳафсаласини пир қиладиган яна бир маълумот ҳам тарқалди.

Юқоридаги скриншот Хитойнинг 3C регулятори сайтидан олинган бўлиб, унга кўра, Galaxy A52 5G версияси атиги 15 ваттлик тезкор қувватлаш ускунаси билан етказиб берилар экан. Демак, унинг Galaxy A52 4G талқинида ҳам бундан ортиқ қувватдаги зарядчик бўлмаслиги турган гап.

Ҳозир аксарият компаниялар ўрта нархли смартфонларини 30 ёки ҳатто 65 ваттлик қувватлагичлар билан сотишяпти. Samsung’нинг бу ишини эса бу борада орқага қадам ташлаш деб баҳолаш мумкин.

ЎҚИНГ: 7 январда чиқаётган Galaxy M02s аллақачон дўконда: 5000 мАс батареяли смартфон атиги 137 доллардан! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!