Ойбек Турсунов Uzcard муассислари рўйхатидан чиқди

  •   DiMaX
  •  319
  •  10.08.2020 15:03

Ойбек Турсунов Uzcard муассислари рўйхатидан чиқди

Эсингизда бўлса, май ойида Uzcard назорат пакетининг асосий қисми Ойбек Турсуновга ўтганлиги эълон қилинган эди. Ягона умумреспублика Процессинг маркази маълумотларига кўра, Uzcard муассислари рўйхатида ўзгариш юз берди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: «Humo» ва «Uzcard» интеграциялаштирилади

Унга кўра, Ойбек Турсунов Ботирович Uzcard таъсисчиларининг рўйхатида қайд этилмаган. Аввалроқ, у компаниянинг 75 фоиз акцияга эгалик қилиши маълум бўлган эди.

Янги рўйхатга кўра акциялар қуйидагича тақсимлаган: Ўзмиллийбанк 51 фоиз, Ўзсаноатқурилишбанк, Асака банк, Ипотека-банк ва Алоқабанк – ҳар бирига 6 фоиздан, қолган 25 фоизи эса жисмоний шахсларга тегишли.

ЎҚИНГ: Йўқолган ё ўғирланган пластик картангизни қандай блоклаб қўйишни биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!